Қамар юзунгдин бўлур мунаввар... Сайфи Саройи Қамар юзунгдин бўлур мунаввар, Шакар сўзунгдан келур мукаррар. Гунаш юзунгни кўруб халойиқ, Бўлуб турурлар санга мусаххар. Кўнгулга дойим фараҳ берурга Келиб хаёлинг бўдур мусаввар. Туганди умрум фироқ элинда, Қачон висолинг бўлур муяссар. Ўқур сифотинг бу Сайфи шайдо, Ёзиб дафотир уза муфассар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қамар_юзунгдин_бо%E2%80%98lur_мунаввар.... Downloaded from uzbekai.com.