Суҳайл ва Гулдурсун Сайфи Саройи Эмас афсона чин ушбу битилмиш, Бу чин афсонатек ишқда етилмиш. Айиттим оғлабон даврим жафосин, Бир эрнинг қиссайи аҳду вафосин. Темур Урганжа тортиб келди лашкар, Кўруб кўз — кўр, бўлиб қолди қулоқ — кар. Қўзутти жанг билан оламда тўфон, Оқитти сув текин ер узра кўп қон. Экинчи эвлари ёқилди ўтқа, Будай соврулди, тупроқ бўлди бўтқа. Ўлиб катти сўғишда Тўхтамишхон, Тири айрилди тувғондин туғушғон. Суҳайли алпни элттилар асирга, Ҳама қолди бўлуб ожиз бу сирга. Сипоҳийлар қилолмай қолди чора, Фақат қондирди бу ғам дилда ёра. Суҳайл ҳусни эрур Юсуфдин олий, Этар мот олмани юзининг оли. Бийик ардамлари бор, сўзи ширин, Бўлур ошиқ ани кўрганда Ширин. Вале жавр тоши ёғиб боши узра, Этиðти бошини хам қоши узра. Уна йўқтур зулмкорларда парво, Кима мунгайсин этиб дарда даво? Фақат ҳолини кўрганлар этур оҳ, Учар атрофда қушлар – дардли ҳамроҳ. Бўлуб мутриб гулистонларда булбул, Қилур минг турли нағма бирла ғулғул. Бошин эгмиш етиб олтин бошоқлар, Бошоқларни экинчилар машоқлар. Йиғор дон эл учун шундан экинчи, Эрур бор экмагидиндур илинжи. Оғочларда шакар текин емишлар. Бу ерни эллари ужмоҳ демишлар. Суҳайл шу йўл узар бормоқда ғамгин, Севинчи қора кийган, кўзи намгин. Унинг кўнглинда сўлғинлиқ ҳамиша, Кўринмас унга гулзору на беша. Суҳайлнинг чоҳда ётмиши Пою илкин этиб занжир билан банд, Оғочнида анга эттилар побанд. Ва они ташладилар катта чоҳга, Сира осмай алар гўш оҳу воҳга. Гунаш дунё юзиндин чоҳға ботти, Узулган гул текин тупроқда ётти. У ётган чоҳ ичи йўқ шуълайи нур, Ўлангамас тирига эрди бир гўр. Ва лекин эрдами бор, сув ўлмас, Қавиларға ҳеч анда қўрқув бўлмас. Фалак айланмаси-ла давр етгай, Адолат урлуғундин бахт битгай. Суҳайлнинг туш кўрмиши Азоб ичра ётиб зиндонда Суҳайл, Этарди ҳорғонида уйқуни майл. Кўруб уйқуда ҳам қўрқувли тушдин, Қолурди айрилиб ҳар дамда ҳушдин. Бу тушда: бир пари боғда юрармиш, Юруб боғ ичра у гуллар терармиш. Деюб анга Суҳайл: «Не гул терурсен? Ўзинг гулшанда кўркли гул эрурсен. Недур зотинг, пари ё одамизод? Манга айт, одинги доим этай йод, Шукурлар этойин аллоға минг бор, Ки еткурди манга сентек гунаш ёр». Жавоб кутти бўлуб у иш аро маст, Вале тақдир кулуб тез бермади даст. Ғазолдек силкиниб қочти париваш, Суҳайл кўнглиға ташлаб катта оташ. Суҳайл юрди пари қочған сориға, Етай деб маҳваши — дилкаш париға. Етолмай кўргони рухсори моҳға, Йиқилди югрубон пой узра чоҳға. Уёниб билди шунда туш эконин, Ва сезди ботғанин андуҳ тиконин. Шоҳ қизи Гулдурсун Суҳайлни кўргони ва уни севиб қолғанин баёни Ўлан узра қурулған хаймада шоҳ, Зафардан шод бўлуб ётмишди огоҳ. Бор эрди шоҳ қизи, Гулдурсун оти, Тилим эврилмас айтмоға сифоти(н). Эмас гул юзи Гулдурсундин ортуқ, Анинг кўнглинда ишқ тенгиздин ортуқ. Этурди фасли гул сайри хиёбон, Неча маҳрамлари бирлан хиромон. Шу он келтурдилар чоҳга Суҳайлни, Гулдурсун боқибон тўхтатти сайлни. Суҳайлни кўрдию, айланди биртек Кунаш гирдинда юрган мисли – ертек. Ўзин гул билдию, булбул — Суҳайлни, Уни севдию, таслим этти майлни. Ва не чора қисин булбул қафасда, Керак гул ғунчаси озод нафасда. Севар булбул гулин, гул булбулин ҳам, Нечун гул айласин булбул кўзин нам? Келиб Гулдурсун кўнглина бу сўзлар, Кежиб кунларки, бунга чора излар. У излаб чора, яхши чора топти, Солиб ичина ғурниқ эви ёпти. Эвини истади посбонға бермак, Кечин бориб Суҳайлни ўлди кўрмак. Гулдурсуннинг чоҳға тушуб Суҳайл билан сўзлашғони Кечин бўлғач, бориб посбонға ўтру, Ўзин хоҳишин айтти анда ўтру. Эпи еб, исригач бир онда посбон, Чоҳ ичра боқти тез хуршиди тобон. Не кўрсунким, бўлуб тупроқда беҳол, Суҳайл ётур, топтолмиш янғли гул ол. Кўруб Гулдурсун оғлаб ҳолиға юз, Чоҳ ичра кирди, қўйди юзина юз. Суҳайл бошин кўториб кўрди қизни, Қул эрмас, подшоҳ деб сезди ўзни. Ўнгинда тушдакин кўрганга у шод, Алам тоши синиб, дил бўлди озод. Алар юз қўйишиб бир-бир юзина, Узоқ боқиштилар бир-бир кўзина. Гулдурсун айтти анга: Мен фидойинг. Суҳайл айтти анга: Ўлдим гадойинг. Сенингсиз манга оламдур қаронғу, Ўлимда солмағай бизлара ғулғу. Агар минг жоним ўлса сенга тортиқ, Бўлурму дўсту ёрлиқ шундан ортиқ? Суҳайл билан Гулдурсуннинг чоҳдин чиқиб қочғонлари баёни Бу кеч сенгаю менга келди бир гез, Деди Суҳайлға Гулдурсун: «Туруб тез Чиқиб чоҳдин узоқларға қочайлик, Бу ерда ағламай кўнгил очайлик». Суҳайл кийди туруб арвад қумошин, Чиқарса кимса йўқ, чоҳдин у бошин. Алар қўйди иккиси йўл сари пой, Боқиб турғонда йўлға зар сочиб ой. Бирикиб кетти ошиқлар узоққа, Илинмай йўл уза қўйғон тузоққа. Алар кўп юрдию саҳроға кирди, Гунашдин саҳро ичра дўзах эрди. Йўқ эрди сув, емакка анда ўтмак, Агар бўлганда ҳам ақчаси лак-лак. Учиб келмас эди қушлар бу ерга, Топилмас эрди сув, ташна ҳар эрға. Йиқилди ташна Гулдурсун очиндин, Кўмак кимдин келур, чўл ичра кимдин?! Суҳайл борди топурға сувға, донға, Вале дармон беролмай қолди жонға, У ёлғиз саҳро ичра қолди ёлғиз, Бўлуб ташна, қуруб қолғонтек илдиз. Менга яхши деди ёр бирла ўлмак, На лозим ғам билан дунёда қолмак! Шу сўзни айтти, тиғ урди ўзиға, Кўринмай қолди кенг олам кўзиға. Суҳайл оҳидин шу дам қўпти бўрон, Анингтекким, бузулди чархи даврон. Алар узра тўкилди, кўмди тупроқ, Бу сирни танҳо саҳро билди кўпроқ. Анга келди шараф мард ўлмагиндин, На келгай эрди қўрқуб қолмагиндин?! Ўлурму севги ҳам бил, шундин ортуқ, Ки иккиси қилур жонини тортуқ. Хотин содиқ, ани севгил, азиз эр, Ҳар оғир ишда ҳам доим сени дер. Унга дўст бўл, уни севгил, кўнгул бер, Унинг сўз баҳридан гавҳарларин тер! Келиб кўнглима Мажнун, Лайли йоди, Дафотир устина сўз сели ёғди. Бўлур бу битикким, тарихга ёдгор, Бу ёдгоримда ёлғон йўғу чин бор. Битилган номани эллар ўқуғай, Суҳайлнинг тарихини тоза билғай. Илоҳо, асрагин Сайфи Саройинг, Халос айлаб зулмдин кенг саройинг. Эди юз тўқсон олти, наврўз ойи, Хатм этти буни Сайфи Саройи. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Суҳайл_ва_Гулдурсун. Downloaded from uzbekai.com.