Топулмас ҳусн мулкинда сенга тенг бир қамар манзар... Сайфи Саройи Топулмас ҳусн мулкинда сенга тенг бир қамар манзар, На манзар, манзари шоҳид, на шоҳид, шоҳиди дилбар. Бу кун Юсуф жамолини қилибтур ҳақ санга бахшиш, На бахшиш, бахшиши давлат, на давлат, давлати мафхар. Сўзунг дурру жавоҳирдур, кўнгуллар ганжина лойиқ, На лойиқ, лойиқи хисрав, на хисрав, хисрави кишвар. Шакардан тотлидур хулқунг, карамда хотиринг матлаб, На матлаб, матлаби маъдан, на маъдан, мадани жавҳар. Зиҳи давлатли ошиқким, сенинг бирлан қилур ишрат, На ишрат, ишрати жаннат, на жаннат, жаннати кавсар. Бу ҳуснунг шавқи завқинда кўнгул тўтилари тобти, На тобти, тобти хуш лаззат, на лаззат, лаззати шаккар. Жамолинг нақшина Сайфи Саройи бағлади сурат На сурат, сурати ҳасно, на ҳасно, ҳусни жонпарвар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Топулмас_ҳусн_мулкинда_сенга_тенг_бир_қамар_манзар.... Downloaded from uzbekai.com.