Ул юзи ойким, жаҳоннинг жонидур... Сайфи Саройи Ул юзи ойким, жаҳоннинг жонидур, Бу замона хўбларининг хонидур. Ёсамин тан, қомати сарви равон, Зулфи жаннат боғининг райҳонидур. Ғамзасининг олтина олам асир, Кўзлари даври қамар фаттонидур. Кирпугининг ўқина жонлар нишон, Қоши ёсининг жаҳон қурбонидур. Шамс анинг ҳар кун ёқосиндан туғар, Ул сабабдан бу жаҳон нуронийдур. Бесласин ушшоқ жонин, чун букун Кўз қамар, юз ҳуснининг давронидур. Кўргали Сайфи Саройи қул ани Ҳақ таоло сунъининг ҳайронидур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_юзи_ойким%2C_жаҳоннинг_жонидур.... Downloaded from uzbekai.com.