Янги ойдур қошинг, эй кўркабойим... Сайфи Саройи Янги ойдур қошинг, эй кўркабойим, Қилур байрам юзунгни кўрса сойим. Сув ичканда дудоғингдан сув томса, Битар қанду шакар ул ерда дойим. Жамолингдур бу кун олам сафоси, Хаёлингдур ҳамиша жон физойим. Керак ўлтур, керак асра, қулунгман, Муборак буйруғунгдур қутлу ройим. Муфарриҳ назм этиб Сайфи Саройи Сифотингни ўқур, эй кўркабойим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Янги_ойдур_қошинг%2C_эй_ко%E2%80%98rkaboyim.... Downloaded from uzbekai.com.