Бир ошёнда тутмиш эди маскан икки зог... Шавқий Каттақўрғоний Бир ошёнда тутмиш эди маскан икки зоғ, Буми замона айлади бир-биридин йироғ, Бир дам олонча қўймади ҳижрон аларни соғ, Айди аларни шаъниға бир соҳиби фароғ: Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ. Мажнуну Лайли бир-бира айларди жон фидо, Таҳсин этар эди алара шаҳ ила гадо, Ҳомуну Нажд арода қилиб ишқғ,а иқтидо, Ҳижрон аларни айлади бир-биридин жудо, Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ. Юсуф ағолари чаҳ аро ташлабон нишеб, Канъон ичида ҳазрати Яъқуб ғусса еб, Охирда соттилар ани Миср ичра банда деб, Ҳижрон аларға кўрки, на ишларни кўрди эб, Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ. Фарҳодким ғазанпари аҳли жаҳон ўлуб, Ширин фироқи бирла ани бағри қон ўлуб, Ҳам Қўҳканки шуҳрати аҳли замон ўлуб, Ҳижрон арога тушгали тоғлар макон ўлуб, Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ. Келди қулоқға Вомиқу Азро хабарлари, Бири Яманни буржини бир моҳи анвари, Бири фироқ марҳаласини самандари, Ҳижрон аларға солди букун чархи ахзарий, Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ. Маҳжур Хисрави-ю, Музаффарда минг алам, Яъқуб’ чўл арода гирифтори чўх ситам, Музтар асири нашъа-ю Вола хароби ғам, Шавқийни суҳбатини тополмай Хиромий ҳам, Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_ошёнда_тутмиш_эди_маскан_икки_зог.... Downloaded from uzbekai.com.