Бор эди бир хасиси дангу дағал... Шавқий Каттақўрғоний Бор эди бир хасиси дангу дағал, Ўлур эрди дирамсиз ўлса бағал. Биров гар келмак ўлса унга гумон, Сарф ўлур деб анга бирорта нон. Оташи ҳирс айлаюр эрди доғ, Кўрунурди замона бир пари зоғ. Ҳодисоти замона ели эсиб, Бир кишини тушурди, йўлни кесиб. Кеч эди-ю, йўли ҳам эрди узун, Келди дарвозаға, чиқармади ун. Соате ўлтуруб эди, ногоҳ Чиқти уйдин ўшал хасосат жоҳ. Назари тушди ул сиҳий қадга, Ҳолини сўрмай, очти лаб радга. Деди:— Бу уйда ҳеч киши йўқдур, Деди ул ҳамки:— Қорнимиз тўқдур. Бир замон бўлса бир уй омода, Гарчи бўлса тўшакдин ул сода, Истироҳат қилиб кетар эрдук, Эртароқ манзила етар эрдук. Бўлди ночор, уйға киргузди, Умридин риштаи умид узди. Бор эди завжаси, афифаи вақт, Эсмаган зулфи сори сарсари мақт. Моил эрди сахо сариға дили, Айтмаған бетаҳоший сўзни тили, Турди ул нолира. еридин чуст, Меҳмонға таоме қилди дуруст. Чун ки меҳмон учун пишилди палов, Лаълдек жониға тутошти олов. Бойға асру тамаллуқ ила бориб, Меҳмон сори ошини юбориб, Борди-ю, қиблаға ўгурди юзин, Чашмадек тутти ашки икки кўзин. Деди:— Yo раб, мунинг замирини оч, Раҳматинг фанзидин хамириға соч. Мапи тавфиқдин карам айла, Ани халқ ичра муҳтарам айла. Бир неча ўғри иттифоқ айлаб, Бойнинг молин иштиёқ айлаб, Нақб уруб ҳовлидин, чиқориб бош — Урди меҳмон аларни бошиға тош. Ўғрилар кеттилар умидин узуб, Этмади меҳмон ўзини тузиб. Яна бир молини бўғуб эди ип, Ани ҳам борди-ю, айирди билиб. Уйға ўт тушганин билиб ногоҳ, Уй эгосин айлади огоҳ. Ғайрат айлаб ўчурдилар они, Йўқса куюрди моли ҳам жони. Англабон бу шарафни меҳмондин, Яхшироқ кўрди они юз жондин. Ботин ила бу маъниға етибон, Ҳасаду бухлу хиссати кетибон. Йод этиб чиқти кеча-ю кундуз, Тангри фармонидин ўгурмади юз. Деди Шавқий:— Ўшал киши мен эдим, Саргузаштимни назм бирла дедим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бор_эди_бир_хасиси_дангу_даг%E2%80%98al.... Downloaded from uzbekai.com.