Чиқди боғидин бир гул, мен сори шитоб айлаб... Шавқий Каттақўрғоний Чиқди боғидин бир гул, мен сори шитоб айлаб, Бурқаъин солиб юздин, бағрими кабоб айлаб. Титравуж тоқиб бошқа, зарварақ сепиб қошқа, Мени олди ёнбошқа, дин уйин хароб айлаб. Ҳаддин ошқанин ишқим билмайин, белин қучтум. Заррадек ера туштум, анда изтироб айлаб. Бехуд ўлмоғим кўрди, бошим узра ўлтурди, Мени ҳуша келтурди, хайидин гулоб айлаб. Кўргач-ўқ ўшал юзни, баҳраманд этиб кўзни, Боадаб тутуб ўзни, нақши по ҳисоб айлаб. Сўрди мустамандидин, ҳажрининг газандидин, Лаъли нўшхандидин мени комёб айлаб. Ақлим итмиш ул соат, телбалиғ тарийқидин Ёва сўз демишдурмен, оллида хитоб айлаб. Келди қаҳри ул гулни, сарди зулфи сунбулни, Ўтқа солди мен қулни, боғи иртикоб айлаб. Тарки хонумон эттим, гўшада макон эттим, Васфини баён эттим, Шавқидин китоб айлаб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Чиқди_бог%E2%80%98idin_бир_гул%2C_мен_сори_шитоб_айлаб.... Downloaded from uzbekai.com.