Десанг замирими ханнос қилмасун вавос... Шавқий Каттақўрғоний Десанг замирими ханнос қилмасун вавос, Йироғ айлама ўздин ситойиш ила сипос. Улуғ сифат киши ёш эрканида ҳам билинур, Бу сўзға қойил эрур кимки бўлса чеҳрашунос. Жаҳон бақосиға мақбул бўлмади меҳнат, Магар бу сўзга гуваҳ бўлса Хизр ила Илёс. Кўнгул харошиға кўрдунгму чархи кажрафтор Ҳилолдин ясабон кўргузур халойиқа дос. На кохи чатрдурур, на сипеҳри торами хазр, Қилурға гард, эрур бошинг узра санги харое. Ажал шиканжасидин фориғ ўлмади ҳеч ким, Не кўнғуроту, не найман, не уйғуру жайёс. Ўзинг ишинг била бўл, ғофил ўлма бир соат Ки, қасри умринг эрур бемадору суст асос. Кушодарўй ўлубон, айлағил тилингни чучук, Агар десанг, бўлайин олам ичра сарвари нос, Ўзунгға айла тавозу’ тарийқасин пеша, Юзунгни қилма совуқ халқ ичида мисли калос. Муҳаббатинг гуҳарин сарф этмагил улким, Итоб этарда сенинг хетирингни тутмас пос. Ўзунг мужолисинг ила қарор тут, билсанг, Бўлур қароға сазовор айру чоғида лос. Фалакни кўрки, берур ғайримизга бодаи айш, Биза етушганида давр чаппа айлади тос. Қаерда чангу рубоб ўлса, Шавқиё, базм эт, Муғаннийларинг эрур нағмаси сўзунгға либос. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Десанг_замирими_ханнос_қилмасун_вавос.... Downloaded from uzbekai.com.