Эй пари пайкар, Масиҳоваш, шакар гуфтор сен... Шавқий Каттақўрғоний Эй пари пайкар, Масиҳоваш, шакар гуфтор сен, Қўй қадам гулшан сариким, равнақи гулзор сен. Бош чиқориб сарв гулшандин, йўлунгда мунтазир, Қилмасанг бовар, сўр андин, борсанг, эй дилдор, сен. Шоми ҳижрон ичра қолдим, оразингдин чек ниқоб, Эй қуёш талъат, фуруғи дидаи хунбор сен. Нотавон этти ғами ҳижрон, етушти лабға жон, Сўрғали бемори ишқинг, кел Масиҳовор сен. Мен худ ўлдум кўрмайин, тавсан миниб қилсанг гузар, Марқадимдин ўтма, то бир боқмасанг зинҳор сен. Дашт аро овора бўлғанларни ҳолин, эй насим, Ёр кўйи сори бўлсанг, айлагил изҳор сен. Маҳвашимни тавсани босған изидур, кўкдағи Ул тўлун ой эрмас, эй зоҳид, агар ҳушёр сен. Сен киби золим элидин шиквалар қилсам, не тонг, Чўх балолар бошға солған гунбази даввор сен, Ҳар қачон қолсанг суубат ичра бу даврон аро, Шавқиё, зикр айла наъти санйиди аброр сен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_пари_пайкар%2C_Масиҳоваш%2C_шакар_гуфтор_сен.... Downloaded from uzbekai.com.