Ғафлатим дафъиға маъжуии зарованд эттим... Шавқий Каттақўрғоний Ғафлатим дафъиға маъжуии зарованд эттим, Кўзиминг косаю ашкин суву ҳованд эттим. Ўлмас иксилмоғудек ғайр хаёли яъни Риштаи шавқинги жон ториға пайванд эттим. Музди дийдорингга лойиқ ҳасанотим йўқ эди, Ваъдаи васлинг ила кўнглуми хурсанд эттим. Қасри ирфоними селоби хаёл этти хароб, Дайр лойидин ани рахнасини банд эттим. Телба кўнглумға солиб силсилаи ранжу ано, Водийи ишқинги қатъиға хирадманд эттим. Шояд ўлғай манга жамияти дил тафриқадин, Ўзими халқ аро фақр аҳлиға монанд эттим. Жоми майдин мени Шавқийға карам қил, соқий, Ҳарза ақвол ила табъимни пароканд эттим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Г%E2%80%98aflatim_даф%E2%80%99ig%E2%80%98a_ма%E2%80%99juii_зарованд_эттим.... Downloaded from uzbekai.com.