Ишқ офатидин тушти менинг бошима савдо... Шавқий Каттақўрғоний Ишқ офатидин тушти менинг бошима савдо, Мажнун киби ҳайрон кезарам шаҳр ила саҳро, Тун-кун ишим ўлди мени ҳар ерда алоло, Олам кўрунур кўзима бир шаҳпари анқо, Мунис манга ғам, дарду бало кулбаси маъво. Hasratzadamai, лозим эмас маснади шоҳий, Олдурғали кўнглумни кўруб ул юзи моҳий, Ҳар дам ошурурман фалаки зуҳрадин оҳи, Оё кўрунурму кўзума васлини роҳи, Оғзимға эрур заҳру ситам неъмати дунё. Гар васли муяссар манга қилмас эса бахтим, Дунёда керакмас манга бу тож ила тахтим, Бир ён кетарам телбасифат, қолғуси рахтим. Чекти алами тешаи офат сари сахтим, Фарҳода на нофе’ лаби Ширин, дами Исо. Мушкил иш экан ишқ, ани билмас эканман, Ранжу аламим кўзга анинг илмас эканман, Бош кетса, анинг йўлидин айрилмас эканман, Эр этса жафо, тарки вафо қилмас эканман, Жон роҳатидур ройиҳаи сунбули соро. Эй зоҳиди фарсуда, манга қилма насиҳат, Ишқидин анинг мане’ ўлуб, қилма фазиҳат, Гар васли муяссар нўқ эса, ҳажри ғанимат, То катми адам бор ани кўйига ззимат, Саргашта кезармен раҳи пайғулаи ғабро. Маъшуқани ҳуснини билур сийнаи ошиқ, Хоки қадамин сурма қилур дийдаи ошиқ, Гар бошидин ошса ғами деринаи ошиқ, Уммедин узолмас дили бекийнаи ошиқ, Умрини қилур сарф ани йўлида саропо. Оинаи иқболима даврон ситам этти, Ҳижрон тошини урди, баҳосини кам этти, Меҳнатни зиёд айлади, помоли ғам этти, Кўнглум тилиниб, азми тарийқи адам этти, Ушшоқа улуғ офат эрур фитнаи аъдо. Бир ёра гирифтор ўлали бесару сомон, Ҳар ён кезарам телба сифат волау ҳайрон, Ишқидин эрур ҳамнафасим нолау афғон, Оламда менинг мушкилими айлағил осон, Йўқ сендин ўзга такягаҳим, эй шаҳи доно. Шавқийға мақолини карам қил, асар этсун, Ким нахли мақолоти фасоҳат самар этсун, Файзи ҳақа элни сўз ила бохабар этсун, Ашъорини донолар ўқуб, муътабар этсун, Озғурма тарийқи набавийдин ани асло. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ишқ_офатидин_тушти_менинг_бошима_савдо.... Downloaded from uzbekai.com.