Изо мо зоқатул-аҳволи билҳажр... Шавқий Каттақўрғоний Изо мо зоқатул-аҳволи билҳажр, Фасиф антассуода лайлатуд-дажр. Агар шоми фироқидин қутулсам, Дегай васфини ҳатто матлаъул-фажр. Жавоҳирлар тўкармен икки кўздин, Тилармен лаъли нобидин анга ажр. Недин оҳим ўқин торамға отмай, Қилибдур қоматим «ё»дек нигун ҳажр. Мени гар хонақаҳ сорида кўрсанг, Бу йўлдин қайтарурда айлағил зажр! Тама’ айлаб висолиға, чекармен йўлида дарду андуҳи ғами ҳажр. Балои ҳажридин кўп қўрқма, Шавқий, Масалдур: қўруған кўзга тушар важр. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Изо_мо_зоқатул-аҳволи_билҳажр.... Downloaded from uzbekai.com.