Давлат тиласанг ҳақдин адаб риштасин ушла... Шавқий Давлат тиласанг ҳақдин адаб риштасин ушла, давлат анга пайванд, Ҳеч зийнат эмас сурати зебоға адабча, тарк айлама зинҳор. Аҳдингни бузуб қавлингга ёлғон сухан олма ҳурмат талаб эрсанг, Бўлмас бу иков аҳли малоҳат зарифиға, албатта сазовор. Гар Шавқий сўзи келса малол сенга, аё маҳ, андин ҳазар этма, Ҳарчанд агар талхдур, анга амал айла, мазмунида сўз бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Давлат_тиласанг_ҳақдин_адаб_риштасин_ушла.... Downloaded from uzbekai.com.