Жаҳон обод айлар ул париваш ҳусни гулзори... Шавқий Жаҳон обод айлар ул париваш ҳусни гулзори, Икки хам қошларини гўшасида чашми хуммори. Икки наврас ниҳоли, лаъли шакар, орази зебо, Кўрарга бас ажойиб нарх ўлубдур ҳусн бозори Кўзи жоду, юзи гул, сарв қомат, лаблари шаккаг Мунаввар айлагай олам юзини ҳусн дийдори. Ярошнб сарвдек қоматга нозик жомаи гулгун, Жамолин бир тамошо қилғали олам гирифтори. Латофат кони ул ширин, малоҳат ғамзаси хунхор, Жаҳон саҳннга т.ушган ҳури жаннатни намудори. Бу шаклу, бу латофат, мунча раънолик ажойибким Жаҳонга фитна солмиш шеваи ноз ила рафтори. Ҳамиша нозанинлар васфида гуфтор этар Шавқий, На хушдур ҳар кишини бўлса бу суратли дилдори. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жаҳон_обод_айлар_ул_париваш_ҳусни_гулзори.... Downloaded from uzbekai.com.