Жаме’ ул-ҳаводис Шавқий Занбаракчи юборди уч ўқни, Билмади сўнгра бор ила йўқни. Бир йўла барча қўйди ул дам от, Икки ёндин солиштилар: «Ҳайҳот!» Эр йигитларнинг ғайрати қайнаб, Турмади эмди отлари ўйнаб. Бўлди якбораки, уруш қаттиқ, Кўп синиб найзалар, уюлиб тиғ. Гарм бўлди ўлумни бозори, Расули мавт ўлуб харидори. Сув киби эл қони тўкилмоғлик, Танларидан бош сўкилмоғлик. Ўтлашуб, тишлашуб олишмоқдур, Рўбарў келса ким солишмоқдур. Барчаси бир-бирин суриб ҳар ён, Баъзи жон ваҳмидин бўлуб ҳайрон Ким қочиб, ким қувар билолмаслар, Гард ила бир-бирин кўролмаслар, Сой тоши сонича кесиб бошни, Қайда фарқ айлагай қари-ёшни. ‘ Ким қишлоқни, отни олғон ким, Қип-қизил қониға бўёлғон ким. Кимсани захмидин оқиб қони,/ Қийналиб чиқмайин биров жбни. Гоҳ ўнгдин сурулдилар сўлга, Гоҳ сўлдин сурилдилар ўнгга. Ул куни бул сифат эрди доим, Бўлди, гўё қиёмат қойим. Кимни боғида бош кўтарса терак, Дер эди: «Кес, йиқит, бу бизга керак». Элга санги жафони оттилар, Сувни деҳқон элига соттилар. Баъзиси ани бутмаган эрди, Сув баҳосидин ўтмаган эрди. Зулм эл мағзидин ўтти, Устихонга пичоқ бориб етти. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жаме%E2%80%99_ул-ҳаводис. Downloaded from uzbekai.com.