Жоно, жамолингни кўриб, жононлар айтур офарин... Шавқий Жоно, жамолингни кўриб, жононлар айтур офарин, Ўз кўксига ўзи уриб, ёронлар айтур офарин. Қадди ниҳолингга қараб, абру камолингга қараб, Шоҳо, висолингга қараб, султонлар айтур офарин. Булбул санга нолон ўлиб, қумри ажаб ҳайрон ўлиб, Тўти кўриб гирён ўлиб, хушхонлар айтур офарин. Лутфу карам хонлар берур, дўст дўстиға нонлар берур, Лаъли лабинг жонлар берур, ўлганлар айтур офарин. Ишқингда кўп оворалар, борсун қаён бечоралар, Ҳуснинг аро парвоналар, куйганлар айтур офарин. Ёр келса маҳбубинг бўлиб, бир неча маъшуқинг бўлиб, Мезбон дуогўйинг бўлиб, меҳмонлар айтур офарин, Шавқий қулингни додиға, тун кечалар фарёдига Таҳсин этиб абётиға, жононлар айтур офарин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жоно%2C_жамолингни_ко%E2%80%98rib%2C_жононлар_айтур_офарин.... Downloaded from uzbekai.com.