Пандномаи Худоёрхон Шавқий Уни ёш оғо, дердилар, Маллахон, Насиҳат қилур эрдилар ҳар замон. Бу хон ака ғамин ер эрдилар, Фасиҳ тил била гоҳи дер эрдилар Унга, бу насиҳатни дарк айлагил, Бу бачкана ишларни тарк айлагил. Эрур шаҳ иши элга дамсозлик, Муносиб эмас хонга сагбозлик. Қаён борди бу сандаги ақли хуш, Эгай ҳар итинг кунда бир нимта гўшт. Таажжуб сени элга бу қилмишинг, Муносибми сенга бу қилган ишинг. Неча сафшикан эр баҳодир йигит, Булар барча оч бўлса, тўқ бўлса ит. Бу на хон ишидур, бу на қилгонинг, Бериб от, боқасин ит олгонинг. Эрур шаҳ қаноти йигит бирла от, Агар хон эсанг қил ани эҳтиёт. Бу беҳуда иш хон ишидин эмас, Хушомад эли санга бу сўз демас. Қошингга келиб бир неча аҳли жоҳ, Бори ўзларин кўрсатур некхоҳ. Ўзин ҳййлалар бирла айлаб қариб, Бериб сенга ҳар куни юз фириб. Сени бу маишатга мағрур этиб, Бори аждаҳодек ўзин зўр этиб. Ҳукуматга атрофин қўл солиб, Эб-ичиб, бори олғонча олиб. Бориб ҳукм ишини қилиб поймол, Буларга ғараз эса бир текса мол. Бўлибсан шикору ўйин бирла ғарқ, Билиб қилмадинг дўсту душманни фарқ. Киши жон чекиб қилса хизмат агар, Аярму анингдин киши молу зар. Кўриб хизмат инъомини қилмасанг, Чопон қадрича жонини кўрмасанг. Қиши арзи бўлса олдингда сўр, Ҳар ишни ўзинг қил, кўзинг бирла кўр. Бу янглиғ ишинг бўлса анжом қил, Сипаҳ жабдуғини саранжом қил. Бу янглиғ насиҳат, бу янглиғ рама, Неча десалар ёқмас эрди, сўзлама. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Пандномаи_Худоёрхон. Downloaded from uzbekai.com.