Шермуҳаммад Мунис Шермуҳаммад Мунис Ашк хун, рухсор зарду дил ҳазинг, толе’ қаро... Ашк хун, рухсор зарду дил ҳазинг, толе’ қаро, Дард гуногун, фалак дун, аҳли даврон бевафо. Жон гаъмин, хотир мушавваш, ақл мажқудул – асар, Ҳажр қотил, ёр ғофил, ишқ ғолиб борҳо. Захм муҳлик, тири ғам паррон эрур, роми фалак, Заъф муставли, бадан мажруҳ эрур, марҳам фано. Дўст бепарво, кўнгул ошуфтаву душман қавий, Муддаий кўп, таъна бисёру жафокор ошно. Ҳам ҳаво бордур самуми оҳу ҳам ҳар сўз ашк, Мазра’ офат, шоҳи нахли умр бенашъу намо. Ёр ҳамсуҳбатлигидин токи айрилдим, эрур Ҳамдамим ранжу ано, ҳамроз ғам, маҳрам бало. Кишвари меҳнат шаҳименким, манга бордур мудом, Бошға сочқан хок тожу тахт-эски бўрё. Масканим хоки мазаллат, бистарим хори тааб, Тўмам андуҳи надомат, ишратим тутмоқ азо. Мажлисим қайғу, майим хуни жигар, жомим фироқ, Лекин, эй Мунис, бу ҳангом ичрадур соқий қазо. Бало кўҳсорининг фарҳоди мен-мен... Бало кўҳсорининг фарҳоди мен-мен, Жунун тасвирининг беҳзоди мен-мен. Жаҳонда ҳар қачонким бўлса пайдо Агар шўре, анинг бунёди мен-мен. Ғаму меҳнатга бор эрса арўсе, Билингларким, анинг домоди мен-мен. Нетонг Мажнун менинг шогирдим ўлса, Ки, ишқ атфолининг устоди мен-мен. Кўнгулда захмлардурким, фалакнинг Нишони новаки бедоди мен-мен. Менинг ноламға худ шўхе сабабдур, Вале эл боиси фарёди мен-мен. Қуруб ҳижрон тузоқини ҳамиша, Балолар сайдининг сайёди мен-мен. Вафода муддаийлардур мутеи, Жафо айлар чоғI мунқоди мен-мен. Жунунда, Мунисо, муршидлиғ этсанг, Анинг шойистаи иршоди мен-мен. Басе ғам боридин чекмиш оғирни... Басе ғам боридин чекмиш оғирни, Ёғир бўлмиш ҳазин кўнглим ёғирни. Фалак ғам юкларин солғонда элга, Ёғирнимға менинг қўймиш оғирни. Билурсан ғам юкин кўп чекканимни Ёғирним устида кўрсанг ёғирни. Итинг кўрсам, манга унс айласун деб, Берурман гаҳ кўнгулн, гаҳ боғирни. Рақиб оллингда бўлмоқдин ҳазинман, Тиларман кўрмасам ул бўлмоғирни. Замон аҳлиға бўлмиш шиква ойин, Нетонг, севсам агар гунгу соғирни. Нажоте истасанг Мунисға ғамдин, Аёқчи, тут анга ҳар дам чоғирни. Бўлғуси Ширинсухан Лайливашим вақтики қоҳир бўлғуси, Тиғи сиёсат тортибон қатлимга ҳозир бўлғуси, Тан чиркидин жоним менинг ул лаҳза тоҳир бўлғуси, Ишқ аҳли гўристонида қабрим чу зоҳир бўлғуси, Фарҳод онинг тошин йўнуб, Мажнун мужовир бўлғуси. Фаттон кўзунг мардумлари хунхора икки жодудур, Меҳри жамолинг оллида хуршеди рахшон кўзгудур, Қилсам анга наззорае, мен зорға бу қайғудур, Дерсен,юзум сори кўзунг кўп боқмасун, гар юз будур, Ул меҳр тобидин эриб оқғунча нозир бўлғуси. Кофир кўзунгнинг хизматин ихлос ила қилмиш ажал, Ханжар мижангдин айлабон эл бағрини тилмиш ажал, Қотиллигингни, эй пари пайкар, магар билмиш ажал, Ғамзангдин ўлтурмак ишин таълим ола келмиш ажал, Бу нав устод ўлса, ул оз чоғда моҳир бўлғуси. То ғайр ила мажлис тутуб майл этти ул маҳ жомға, Ҳар кеча оҳим ўт солур гардуни нофаржомға, Ҳамкешлик қилмай даме мен зори беоромға, Ул ғамза куфридин кўнгул наве келур исломға Ким, тарки ислом айлабон гўёки кофир бўлғуси. Бордур манга золим ики: гардун бири, дилбар бири, Ашким била оҳим эрур Жайхун бири, сарсар бири, Беҳад ғамим бор ўлса сабт ўлғуси минг дафтар бири, Кўнглумдаги ҳар пешдин гар бўлса бир тил ҳар бири, Юз тил била ўз ҳолининг шарҳида қосир бўлғуси. Дилдор васлин истасанг, ўздин аносир дафин эт Бор-у йўқинг таркин тутуб, пинҳон-у зоҳир дафин эт. Ҳар ишки мақсад нурига бўлғуси сотир дафин эт, Хотирни жам истар эсанг, аввал хавотир дафин эт. Кимда хавотир бўлмаса, осуда хотир бўлғуси. Ҳусн ичра ақл айлаб санга Канъон шаҳи ташбеҳини, Кўнглум қилиб рухсоринга гардун маҳи ташбеҳини, Кўюнга Мунис равзанинг айлаб гаҳи ташбеҳини, Қилди Навоий қаддинга сарви сиҳи ташбеҳини, Бу таби номавзун ила бечора шоир бўлғуси. Бордим сари кўйингғаву ҳирмон била ёндим... Бордим сари кўйингғаву ҳирмон била ёндим, Васлингни тилаб, меҳнати ҳижрон била ёндим. Бордим лаби хандон била тавфи ҳарамингға, Ғамгин кўнгулу дийдайи гирён била ёндим. Оғзингни тилаб, зулфинга жон бўлди гирифтор, Дилжам’ бориб, ҳоли паришон била ёндим. Мендан асаре истамангиз жуз бир овуч кул Ким, ишқ киби оташи сўзон била ёндим. Мунис киби васлинг тилаб, топмадим охир, Мақсудима бир етмадим, армон била ёндим. Бўлмаса жинси жамолингга харидор офтоб... Бўлмаса жинси жамолингга харидор офтоб, Не учун зарпошлиғлар айлар изҳор офтоб? Сенки шоҳи ҳуснсен, ҳар кун қилиб қуллуқ санга, Сажда айларга қўяр туфроққа рухсор офтоб. Чиқ жамолингни очиб, то элга ҳуснин сотғали, Қилмасун олам аро кўп арзи дийдор офтоб. Хокбўсинг ҳусн элига мужиби иззатдурур, Чарх уза чиқмас йўлингда бўлмайин хор офтоб… Шам’I васлингдин агар етса фуруғе басдурур, Андин ўзга шоми ҳажримға не даркор офтоб. Даври рухсорингда мушкин зулф эмастур гўёё, Қилди фош ойинаси гирдида зангор офтоб. Не учун шому саҳар бошинг уза айланмасун, Кўрмамиш ҳуснинг киби бу чархи даввор офтоб. Рутбайи олий тиларсен, соф қил кўнглингниким, Иртифў айларға мундиндур сазовор офтоб. Юрутур яхши амал қабрингни, йўқса, суд эмас, Тожинг узра бўлса гар ҳар дурри шаҳвор офтоб. Бўл тафаррудпеша, Муниским, Масиҳоға мақом Бўлди бу ишдин сипеҳр авжида то бор офтоб. Дўстлар, менсиз даме оҳанги ишрат қилмангиз... Дўстлар, менсиз даме оҳанги ишрат қилмангиз, Сиз ичиб саҳбо, мени хунхори ҳасрат қилмангиз. Гар муяссар бўлса бир маҳбуб ила базми нишот, Менсизин суҳбат тузарга майл-у рағбат қилмангиз. Топсангиз базми висоли, анда йод этмай мени, Зор кўнглумни асири доғи фурқат қилмангиз. Мен киби йўқдур арода, манкуб-у махмури айш, Кимсага мандин зиёда бода шафқат қилмангиз. Аҳли дониш бирла ҳар дам айлангиз базми китоб, Жами нодонлар била изҳори улфат қилмангиз. Дўст улдурким, ёмон кун юз эвурмас дўстидин, Мунис аҳволин кўруб тарки муҳаббат қилмангиз. Этдигумдандур Фалак шабгун кўнгул дудин намоён этдигумдандур, Замин гулзор қон ёшим гулафшон этдигумдандур, Жаҳонда шўри расволиғ фаровон этдигумдандур, Паришон халқи олам оҳ-у афғон этдигумдандур, Паришон ўлдуғум халқи паришон этдигумдандур. Саропо ақли худройим гирифтори жунун ўлмоғ, Дамодам чашми гирёним сиришки лолагун ўлмоғ, Дили маҳзуним андуҳ ичра ҳар соат забун ўлмоғ, Тани зоримда дарди ишқ кун-кундин фузун ўлмоғ, Тани бедарда тадбир ила дармон этдигумдандур. Етуб гар ҳолате ошиқ дўгар ёш ё эдар нола, Сабаб таъсири файзи маъшуқ ўла ул ҳола, Эшит бурҳоними тасдиқинг ўлмаза бу ақвола, Кўзимким бағриминг қонин дўгар паргола-паргола, Дамодам орзуйи лаъли жонон этдигумдандур. Хачан афсус эдардим сиррими пўшида қилсайдим, Хачан ҳасрат чекардим зоҳиран гул-гул очилсайдим, Хачан заҳмат кўрардим даъвати орома келсайдим, Хачан расво ўлурдим қон ютуб сабр эда билсайдим, Маломат чекдигим беҳуда афғон этдигумдандур. Жунун водийлариға Хизри узлат гўстар оҳим, На ҳамроҳим ўлуб Мунис киби ҳамроз-у дилхоҳим, На бир одам кўриб ашким, эшитур нола-ю оҳим, Фузулий, ихтилоти мардуми оламдин икроҳим, Паривашлар хаёлин муниси жон этдигумдандир. Ғунчалар очилди-ю, кўнглум очилмайдур ҳануз... Ғунчалар очилди-ю, кўнглум очилмайдур ҳануз, Булбулосо хотирим гул майли қилмайдур ҳануз. Заъф аро ушшоқға ибрат бўлубман, оҳким, Кўзга аҳволи низорим ёр илмайдур ҳануз. Ваъдайи васл айлаб эрди, айлади таъхир кўп, Yo ибо қилди-ю, ё ёдиға келмайдур ҳануз. Пеша айлаб чарх золи тинмайин тун-кун даме Дилбаримча жавр ойинини билмайдур ҳануз. Ерни ашким ғарқ этиб, зўр этти оҳим сарсари, Недин эркандур фалак тоқи йиқилмайдур ҳануз? Юз надомат бирла эмди ўзни ўлтурсам, нетонг, Сажда қилмоқлиқға бошим бир эгилмайдур ҳануз. Ихтиёр этса агар Мунис яна саргашталик, Панд қилмангким, жунунидин ойилмайдур ҳануз. Ишқинг ўтидин ўртанадур... Ишқинг ўтидин ўртанадур жони низорим, ул навки, машъал, Хокистар ўлуб елга борур гарди ғуборим, жисмим бўлубон ҳал. Бошингдин агар эврулубон ўпса аёқинг, кўнглумга ажаб йўқ, Бу мартабага еткурадур они нигорим, гисуйи мусалсал. Дард аҳли чекар ҳар неча ожизроқ ўлуб оҳ, таъсири фузундур, Соғинма агар паст эса нола-ву зорим, зинҳорки, ашал. Эй Шўх, мени солма иноят назаридин, ҳар ҳол ила бўлсам, Сен-сен менинг уммидим-у мақсудим-у ёрим, ҳам сўнгра, ҳам аввал. Лаълинг майи бирла мени саршори ҳаёт эт, ҳайвон суйи янглиг Ким, жонима қасд айлабон андуҳи хуморим, қилди мени маҳтал. Луълуйи хушоб ўлди тишинг васфини қилғоч, ҳар нуктаки сурдум, Ҳай-ҳай, на бало яхши хаёл ўлди шиорим, ҳар фикрдин афзал. Ҳар ён югуруб дашт уза саргашталик этсам, ман айлама зинҳор, Ким, келди ғаминг олғали ором-у қарорим, бир ояти мунза. Эрдим гули васлинг била шод ўйлаки булбул, ҳажр айлади маҳзун, Эй вой, хазон мавсимиға фасли баҳорим, чарх этти мубадда! Не ўт эди ҳуснингдаки, кул бўлди саросар, бўлғон анга нозир, Қайси кўнгул эркан анга, эй шуъла узорим бўлғуси сижанжал?» Беҳудадурур сарзаниш этмак менга Мунис, расволиғ ишидин. Одоби муҳаббатда агар кетмаса орим, бўлғаймуман акмал? Истадинг, эй дил, кўзин, жонинг керакмасму санга... Истадинг, эй дил, кўзин, жонинг керакмасму санга? Куфри зулфин севдинг, имонинг керакмасму санга? Дарду ғам сели била буздинг кўнгил кошонасин, Эй малоҳат ганжи, вайронинг керакмасму санга? Жам’ этиб, ўтлуғ кўнгулларни муқайяд айладинг, Ҳалқайи зулфи паришонинг керакмасму санга? Тийри ғамзанг муддаий кўнглига зое’ қилмаким, Ул хадафдур хора, пайконинг керакмасму санга? Сарсари оҳимни, эй гардун, қилурсан тунду тез, Машъали хуршеди рахшонинг керакмасму санга? Эй гул, айларсан жафо хорин уруб, Мунисга жавр, Андалиби дилкаш илҳоминг керакмасму санга? Кимниким дўст дедум, душмани жон топдим они... Кимниким дўст дедум, душмани жон топдим они, Неки андин тиладим суд, зиён топдим они. Ёр меҳрин тилаб, ағёр жафосин кўрдум, Майки гулгун талаб эттим, қаро қон топдим они. Ғунчайи хотирим очмоқға насиме тиладим, Гоҳ ўтлиғ елу гоҳ боди хазон топдим они. Некхоҳим деганим барча бор эркан бадхоҳ, Ониким англар эдим яхши, ёмон топдим они. Ишқ андуҳи ниҳон қолмоқи имкон эрмас, Менки ёшурмоқ ишим эрди, аён топдим они. Вақтдур, дилбариға топса нишоне Мунис Ким, ғами ишқ аро беному нишон топдим они. Кўнглума бир гул ғамидин сончлибдур хорлар... Кўнглума бир гул ғамидин сончлибдур хорлар, Оҳким, ҳар хоридин жонимдадур озорлар. Айламиш кўнлумни мажнун жилвайи лайливаши Ким, асири ғамзасидурлар парирухсорлар. Турфа айёреки, дин нақдин олурда турраси, Ўрганурлар андин ўғрилиқ ишин таррорлар. Гардиши чашмидадур кайфияти даври қадаҳ, Мен билибдурманки, билмаслар ани ҳушёрлар. Мунисо, ағёр гар ҳамсуҳбат ўлса ёр ила, Бўлма маҳзун, ҳамдами гул бўлғусидур хорлар. Кўюнгда қилай десам гадолиг... Кўюнгда қилай десам гадолиғ, Дерлар санга борму подшолиғ. Тарк айладинг аҳли ошнони, Бегонага айлаб ошнолиғ. Ҳарна ситам ўлса қилғил, эй чарх, Солма ароға вале жудолиғ. Ботинда риёдур этса зоҳид, Зоҳирда агарчи порсолиғ. Мунис нега нукта кўп сурарсен. Кам бўлса, матў ўлур баҳолиғ. Кулбам сари жононим келмасму экин оё... Кулбам сари жононим келмасму экин оё, Ҳажрида ёмон ҳолим, билмасму экин оё? Сўрмоққа борур ёрим ошиқлари аҳволин, Деб ул мени ҳам ошиқ, келмасму экин оё? Ҳажрида қолиб йиллар, олмас хабаре мандин, Оллида киши йодим қилмасму экин оё? Сўрғай эди ҳолимни, ошиқларидин билса, Гар билса, доғи кўзга илмасму экин оё? Ханжар чекиб эл бағрин тилмакдин этар эҳсон, Бағримни менинг ёраб, тилмасму экин оё? Баским тўладур ёшдин, кўзни оча олмасман, Бир лутф илиги они силмасму экин оё? Гулзори висолиға Мунис ета олмас ҳеч, Айлаб талабин елдек, елмасму экин оё? Керакмас жон манга жонондвн айру... Керакмас жон манга жонондвн айру, Киши нетсун баданни жондин айру. Лабидур чашмаи ҳайвон, эмас Хизр, Тирик ул чашмаи ҳайвондин айру. Эрур равшан анинг ҳуснида они, Ки кўнглум шод бўлмас ондин айру. Нигорим боргали кўнглум бузулди, Ки вайрон мулк ўлур султондин айру. Булоғда йер пари тутғондек эрмас, Хаёли дидаи гирёндин айру. Вуҳуш ўлған каби Мажнунға дамсоз, Ғами эрмас бу саргардондин айру. Недин васлиға йеткурмас мени ким, Эмас гул булбули ноладин айру, Эмасман ишқидин айруки бўлмас. Самандар отоши сўзондин айру. Кўнгул кўйингдин айру беноводур, Наво булбулда йўқ бўстондин айру. На нашъа ҳосил айлар шайхи нодон, Шароби соғари ирфондин айру. Ёлиқтилар жаҳон аҳли, ва лекин, Дами Мунис эмас афғондин айру. Мунисо, тўкмай йигирма етти ёш... Мунисо, тўкмай йигирма етти ёш, Ваҳ, йигирма етти узра етти ёш, Ёш киби машғуллиқ қилмоқ недур, Ҳар қачонким суҳбатингға етти ёш. Ошно Давлатинг боридадурлар барча олам ошно, Қайтгач давлат, жаҳонда топилур кам ошно. Ўйла бекаслик мени маҳзунға топмиш дастким, Бир киши йўқдур манго жуз кулфат-у ғам ошно. Баски, даврон хоҳиши бегоналиғ солмоқдурур, Бир-бирига бўла олмас икки ҳамдам ошно. Кимки бўлди ошно, бот айлади бегоналиғ, Топмадим бу давр аро бир аҳди маҳкам ошно. Гар вафо бўлса, бирида бўлғай эрди, кўрмадим, Бўлдилар ҳар нечаким авлоди одам ошно. Ҳажр ранжидин ўларга етмишамким, кўрсалар Ҳолима тутғай азо бегона, мотам ошно. Ишқ аро ул нав эрур ваҳшат мени мажнунғаким, Ўзгани демай, бўла олмас кўнгул ҳам ошно. Дард чекмак, ашк тўкмак ишқ элига хосдур, Ҳар кўнгулга дард, ҳар кўзга эмас нам ошно. Мунисо, даврон ғами бегона бўлса, тонг эмас Ким, сенга бўлмиш бийик донишвар Акрам ошно. Қайси гулнинг мен киби бир андалиби зори бор... Қайси гулнинг мен киби бир андалиби зори бор? Қайси булбулнинг сенингден бир гули бехори бор? Қайси раъно сарвқадға қумрие бор мен киби? Қайси қумрини қадингдек сарви хушрафтори бор? Қайси лайливаш пари мажнуни бор мен телбадек? Қайси мажнуннинг менингдек бир парирухсори бор? Қайси ёр оллида мендек ошиқи жонбоз эрур? Қайси ошиқнинг сенингдек нозанин дилдори бор? Қайси бир айёрнинг бор мен киби саргаштаси? Қайси бир саргаштанинг сендек бути айёри бор? Қайси шоҳнинг Муниси маҳзун киби бордур қули? Қайси гулнинг сен киби шоҳи фалакмиқдори бор? Қилурлар бир-бирининг суҳбатин гарчи ҳавас аҳбоб... Қилурлар бир-бирининг суҳбатин гарчи ҳавас аҳбоб, Эмаслар лек даврон гардишидин дастрас аҳбоб. Фалак мундоғки душманкомлиғ зоҳир қилур ҳар дам, Эмаслар ҳеч фориғ ғам чекардин бир нафас аҳбоб. Муҳаббат расмидин огоҳ этиб, миннат тутуб бергил, Агар жон нақдини сендин қилурлар мултамас аҳбоб. Замона аҳлининг манзуридур чун моли жамъият, Қачон топғай менингдек бир ғариб бе ҳечкас аҳбоб. Эрурмен ўйла бекаским, борурға боғласам маҳмил, Топилмас айламакка нола андоқким жарас, аҳбоб. Тутай кимдин умиди марҳаматким, ёқғали жоним – Урарлар оташ аъдову солурлар хору хас аҳбоб. Десанг, аъдо шикасти давлатимға топмасунлар даст, Йиғ атрофингға, эй шоҳ, адл бирла пешу пас аҳбоб. Шакар янглиғ жаҳон аҳлиға ширинкомлиқ еткур, Ҳужум этсун десанг устингда андоқким магас аҳбоб. Эрур бир гул ҳавоси билра Мунис кўнгли болафшон, Нечук сақларлар айлаб они маҳбуси қафас аҳбоб. Рахши ҳиммат мен тутуб маҳкам ёлин... Рахши ҳиммат мен тутуб маҳкам ёлин, Ёр изидин ет, карам қил, деб ёлин, Йўқ-у боримни ёқиб кул айлади, Ишқ ўтидин кўкка чирмошғон ёлин. Шоҳо, фуқароки муниси ғамдурлар... Шоҳо, фуқароки муниси ғамдурлар, Бедордил-у кўзлари пурнамдурлар, Зинҳор аларни қилмағил озурда, Оташдам-у барҳамзани оламдурлар. Сўз ичра Навоийки жаҳонгирдурур... Сўз ичра Навоийки жаҳонгирдурур, Мунисға маоний йўлида пирдурур, Йўқ ғайрият андин ўзгаким айтурлар: Бу Шермуҳаммад, ул Алишердурур. Табассумда кўруб рангин лабингни ногиҳон ғунча... Табассумда кўруб рангин лабингни ногиҳон ғунча, Қилиб дилтанглик зоҳир, ичидин бўлди қон ғунча. Сабо таҳрикидин, йўқ, балки оғзинг шармидин бошин Қуйи солмоққа мойил бўлғусидур ҳар замон ғунча. Очиқ чеҳрангни то кўрди дема, эй, гул очилмишдур, Хижолат ғоятидин айламиш кулгу аён ғунча. Кўнгул тор оғзинга бир ҳандада олдурдим, эй гулрух, Киши кўрганму эркан бу сифат бир дилситон ғунча? Омонлик истасанг бу боғ аро, хомуш бўл доим Ки, офатдин омондур сиррин айтар то ниҳон ғунча. Сенинг оғзинг хаёлидин қилур кўнглум қуши нола, Эрур боис чу булбул қилса фарёду фиғон ғунча. Кўнгул жамъияти топса халал эрмас, таажжубким, Эмас бу боғ аро ошуфта бўлмоқдин омон ғунча. Недур бу размгоҳ ичра бошингга истамаклик худ Ки, эл хайли ўқиға бордур аввалроқ нишон ғунча. Шитобон бўлма, рифъат қулласиға то кун эрмассен, Камин айлаб ётибдур йўлда шери осмон, ғунча. Фиғонким, барча бу гулшан видоидин эмас эмин Ки, гаҳ гул узмак этмиш даъб, гоҳи, боғбон ғунча. Анинг руҳсору лаъли ўйла рангиндурки, эй Мунис, Агар кўрса, бўлур афсурда гул ҳам нотавон ғунча. Узорингда нуре аёндур, аён... Узорингда нуре аёндур, аён Ки, андин куну ой нишондур, нишон. Бало ўқларин отғали жонима, Ики эгма қошинг камондур, камон. Рақибингдин ўлмас аён яхшилик, Ки, қавли-ю феъли ёмондур, ёмон. Ҳаётимға зикри лабингдур сабаб, Йўқ эрса, тириклик гумондур, гумон. Манга суд эрур суди ишқинг ғами, Анинг ҳарна ғайри зиёндур, зиён. Эрурсан гаҳи кўз, гаҳи жон аро, Сенга бу ики ер макондур, макон. Нечук эл эрур оҳи сардим менинг, Жаҳон боғI андин хазондур, хазон. Жигар бирла кўнглум қилиб қон ғаминг, Ики кўз йўлидин равондур, равон. Улус келса мендин фиғонга, нетонг, Ишим кеча-кундуз фиғондур, фиғон. Нетонг чиқмаса Мунис ул кўйдин, Ки, ул анда ғамдин омондур, омон. Ваҳки, мендин ишқ аро озурдажонроқ йўқ киши... Ваҳки, мендин ишқ аро озурдажонроқ йўқ киши, Ҳусн аро сендек доғI номеҳрибонроқ йўқ киши. Кимга заъфим шиддатин зоҳир қилурмен мунглашиб, Чу ўзумдек ғам чекардин нотавонроқ йўқ киши. Сели ашку ғам йиқибдур жисм ила кўнглум уйин, Мен киби ушшоқ аро бехонумонроқ йўқ киши. Жонлар исоринг қилиб кўрдум жафо, ваҳким, санга, Неча қилсам яхшилик, мендин ёмонроқ йўқ киши. Узв-узвимдин фиғонлар бош чекибтур тил киби, Ишқ асрориға мендин таржимонроқ йўқ киши. Ишқ ўти Мунис вужудин куйдурубдур ўйлаким, Эмди андин ўзга беному нишонроқ йўқ киши. Ваҳки, ул золим мени мазлумга қотил ҳануз... Ваҳки, ул золим мени мазлумга қотил ҳануз, Ya’ни ағёримға юз минг меҳр ила мойил ҳануз. Ёшурун сирримни демай, халқ англаб, войким, Айтиб англатмоқ била ҳолимни ул ғофил ҳануз. Ваҳ, нечук баҳр эрди ҳижронким, миниб ғам заврақин, Ҳар неча қат’ айларам, мавжуд эмас соҳил ҳануз. Кўзу кўнглумдин балоға қолдим, оре, кимсага Суд еткурган эмас аҳбоби ноқобил ҳануз. Нафйи илми ишқ этиб, қилмоқ недур исботи вавқ, Келмамиш, зоҳид, жаҳонға сен киби жоҳил ҳануз. Мунисо, ҳушинг бор эрса, даҳри дун таркини тут Ким, онинг бўлғон эмастур мойили оқил ҳануз. Йигит Мунис, талаб эт камол эрурсен чу йигит Ким, яхшидур этса фазл учун қайғу йигит. Ўқ қилғон ишин ё қила билмас ҳаргиз, Қарилар ила баробар ўлғайму йигит. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Шермуҳаммад Мунис). Downloaded from uzbekai.com.