Бўлғуси Шермуҳаммад Мунис Ширинсухан Лайливашим вақтики қоҳир бўлғуси, Тиғи сиёсат тортибон қатлимга ҳозир бўлғуси, Тан чиркидин жоним менинг ул лаҳза тоҳир бўлғуси, Ишқ аҳли гўристонида қабрим чу зоҳир бўлғуси, Фарҳод онинг тошин йўнуб, Мажнун мужовир бўлғуси. Фаттон кўзунг мардумлари хунхора икки жодудур, Меҳри жамолинг оллида хуршеди рахшон кўзгудур, Қилсам анга наззорае, мен зорға бу қайғудур, Дерсен,юзум сори кўзунг кўп боқмасун, гар юз будур, Ул меҳр тобидин эриб оқғунча нозир бўлғуси. Кофир кўзунгнинг хизматин ихлос ила қилмиш ажал, Ханжар мижангдин айлабон эл бағрини тилмиш ажал, Қотиллигингни, эй пари пайкар, магар билмиш ажал, Ғамзангдин ўлтурмак ишин таълим ола келмиш ажал, Бу нав устод ўлса, ул оз чоғда моҳир бўлғуси. То ғайр ила мажлис тутуб майл этти ул маҳ жомға, Ҳар кеча оҳим ўт солур гардуни нофаржомға, Ҳамкешлик қилмай даме мен зори беоромға, Ул ғамза куфридин кўнгул наве келур исломға Ким, тарки ислом айлабон гўёки кофир бўлғуси. Бордур манга золим ики: гардун бири, дилбар бири, Ашким била оҳим эрур Жайхун бири, сарсар бири, Беҳад ғамим бор ўлса сабт ўлғуси минг дафтар бири, Кўнглумдаги ҳар пешдин гар бўлса бир тил ҳар бири, Юз тил била ўз ҳолининг шарҳида қосир бўлғуси. Дилдор васлин истасанг, ўздин аносир дафин эт Бор-у йўқинг таркин тутуб, пинҳон-у зоҳир дафин эт. Ҳар ишки мақсад нурига бўлғуси сотир дафин эт, Хотирни жам истар эсанг, аввал хавотир дафин эт. Кимда хавотир бўлмаса, осуда хотир бўлғуси. Ҳусн ичра ақл айлаб санга Канъон шаҳи ташбеҳини, Кўнглум қилиб рухсоринга гардун маҳи ташбеҳини, Кўюнга Мунис равзанинг айлаб гаҳи ташбеҳини, Қилди Навоий қаддинга сарви сиҳи ташбеҳини, Бу таби номавзун ила бечора шоир бўлғуси. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%27lg%27usi. Downloaded from uzbekai.com.