Бўлмаса жинси жамолингга харидор офтоб... Шермуҳаммад Мунис Бўлмаса жинси жамолингга харидор офтоб, Не учун зарпошлиғлар айлар изҳор офтоб? Сенки шоҳи ҳуснсен, ҳар кун қилиб қуллуқ санга, Сажда айларга қўяр туфроққа рухсор офтоб. Чиқ жамолингни очиб, то элга ҳуснин сотғали, Қилмасун олам аро кўп арзи дийдор офтоб. Хокбўсинг ҳусн элига мужиби иззатдурур, Чарх уза чиқмас йўлингда бўлмайин хор офтоб… Шам’I васлингдин агар етса фуруғе басдурур, Андин ўзга шоми ҳажримға не даркор офтоб. Даври рухсорингда мушкин зулф эмастур гўёё, Қилди фош ойинаси гирдида зангор офтоб. Не учун шому саҳар бошинг уза айланмасун, Кўрмамиш ҳуснинг киби бу чархи даввор офтоб. Рутбайи олий тиларсен, соф қил кўнглингниким, Иртифў айларға мундиндур сазовор офтоб. Юрутур яхши амал қабрингни, йўқса, суд эмас, Тожинг узра бўлса гар ҳар дурри шаҳвор офтоб. Бўл тафаррудпеша, Муниским, Масиҳоға мақом Бўлди бу ишдин сипеҳр авжида то бор офтоб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%E2%80%99lmasa_жинси_жамолингга_харидор_офтоб.... Downloaded from uzbekai.com.