Бордим сари кўйингғаву ҳирмон била ёндим... Шермуҳаммад Мунис Бордим сари кўйингғаву ҳирмон била ёндим, Васлингни тилаб, меҳнати ҳижрон била ёндим. Бордим лаби хандон била тавфи ҳарамингға, Ғамгин кўнгулу дийдайи гирён била ёндим. Оғзингни тилаб, зулфинга жон бўлди гирифтор, Дилжам’ бориб, ҳоли паришон била ёндим. Мендан асаре истамангиз жуз бир овуч кул Ким, ишқ киби оташи сўзон била ёндим. Мунис киби васлинг тилаб, топмадим охир, Мақсудима бир етмадим, армон била ёндим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бордим_сари_ко%E2%80%99yingg%E2%80%99avu_ҳирмон_била_ёндим.... Downloaded from uzbekai.com.