Дўстлар, менсиз даме оҳанги ишрат қилмангиз... Шермуҳаммад Мунис Дўстлар, менсиз даме оҳанги ишрат қилмангиз, Сиз ичиб саҳбо, мени хунхори ҳасрат қилмангиз. Гар муяссар бўлса бир маҳбуб ила базми нишот, Менсизин суҳбат тузарга майл-у рағбат қилмангиз. Топсангиз базми висоли, анда йод этмай мени, Зор кўнглумни асири доғи фурқат қилмангиз. Мен киби йўқдур арода, манкуб-у махмури айш, Кимсага мандин зиёда бода шафқат қилмангиз. Аҳли дониш бирла ҳар дам айлангиз базми китоб, Жами нодонлар била изҳори улфат қилмангиз. Дўст улдурким, ёмон кун юз эвурмас дўстидин, Мунис аҳволин кўруб тарки муҳаббат қилмангиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/До%E2%80%98stlar%2C_менсиз_даме_оҳанги_ишрат_қилмангиз.... Downloaded from uzbekai.com.