Этдигумдандур Шермуҳаммад Мунис Фалак шабгун кўнгул дудин намоён этдигумдандур, Замин гулзор қон ёшим гулафшон этдигумдандур, Жаҳонда шўри расволиғ фаровон этдигумдандур, Паришон халқи олам оҳ-у афғон этдигумдандур, Паришон ўлдуғум халқи паришон этдигумдандур. Саропо ақли худройим гирифтори жунун ўлмоғ, Дамодам чашми гирёним сиришки лолагун ўлмоғ, Дили маҳзуним андуҳ ичра ҳар соат забун ўлмоғ, Тани зоримда дарди ишқ кун-кундин фузун ўлмоғ, Тани бедарда тадбир ила дармон этдигумдандур. Етуб гар ҳолате ошиқ дўгар ёш ё эдар нола, Сабаб таъсири файзи маъшуқ ўла ул ҳола, Эшит бурҳоними тасдиқинг ўлмаза бу ақвола, Кўзимким бағриминг қонин дўгар паргола-паргола, Дамодам орзуйи лаъли жонон этдигумдандур. Хачан афсус эдардим сиррими пўшида қилсайдим, Хачан ҳасрат чекардим зоҳиран гул-гул очилсайдим, Хачан заҳмат кўрардим даъвати орома келсайдим, Хачан расво ўлурдим қон ютуб сабр эда билсайдим, Маломат чекдигим беҳуда афғон этдигумдандур. Жунун водийлариға Хизри узлат гўстар оҳим, На ҳамроҳим ўлуб Мунис киби ҳамроз-у дилхоҳим, На бир одам кўриб ашким, эшитур нола-ю оҳим, Фузулий, ихтилоти мардуми оламдин икроҳим, Паривашлар хаёлин муниси жон этдигумдандир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Этдигумдандур. Downloaded from uzbekai.com.