Ишқинг ўтидин ўртанадур... Шермуҳаммад Мунис Ишқинг ўтидин ўртанадур жони низорим, ул навки, машъал, Хокистар ўлуб елга борур гарди ғуборим, жисмим бўлубон ҳал. Бошингдин агар эврулубон ўпса аёқинг, кўнглумга ажаб йўқ, Бу мартабага еткурадур они нигорим, гисуйи мусалсал. Дард аҳли чекар ҳар неча ожизроқ ўлуб оҳ, таъсири фузундур, Соғинма агар паст эса нола-ву зорим, зинҳорки, ашал. Эй Шўх, мени солма иноят назаридин, ҳар ҳол ила бўлсам, Сен-сен менинг уммидим-у мақсудим-у ёрим, ҳам сўнгра, ҳам аввал. Лаълинг майи бирла мени саршори ҳаёт эт, ҳайвон суйи янглиг Ким, жонима қасд айлабон андуҳи хуморим, қилди мени маҳтал. Луълуйи хушоб ўлди тишинг васфини қилғоч, ҳар нуктаки сурдум, Ҳай-ҳай, на бало яхши хаёл ўлди шиорим, ҳар фикрдин афзал. Ҳар ён югуруб дашт уза саргашталик этсам, ман айлама зинҳор, Ким, келди ғаминг олғали ором-у қарорим, бир ояти мунза. Эрдим гули васлинг била шод ўйлаки булбул, ҳажр айлади маҳзун, Эй вой, хазон мавсимиға фасли баҳорим, чарх этти мубадда! Не ўт эди ҳуснингдаки, кул бўлди саросар, бўлғон анга нозир, Қайси кўнгул эркан анга, эй шуъла узорим бўлғуси сижанжал?» Беҳудадурур сарзаниш этмак менга Мунис, расволиғ ишидин. Одоби муҳаббатда агар кетмаса орим, бўлғаймуман акмал? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ишқинг_о%E2%80%98tidin_о%E2%80%98rtanadur.... Downloaded from uzbekai.com.