Керакмас жон манга жонондвн айру... Шермуҳаммад Мунис Керакмас жон манга жонондвн айру, Киши нетсун баданни жондин айру. Лабидур чашмаи ҳайвон, эмас Хизр, Тирик ул чашмаи ҳайвондин айру. Эрур равшан анинг ҳуснида они, Ки кўнглум шод бўлмас ондин айру. Нигорим боргали кўнглум бузулди, Ки вайрон мулк ўлур султондин айру. Булоғда йер пари тутғондек эрмас, Хаёли дидаи гирёндин айру. Вуҳуш ўлған каби Мажнунға дамсоз, Ғами эрмас бу саргардондин айру. Недин васлиға йеткурмас мени ким, Эмас гул булбули ноладин айру, Эмасман ишқидин айруки бўлмас. Самандар отоши сўзондин айру. Кўнгул кўйингдин айру беноводур, Наво булбулда йўқ бўстондин айру. На нашъа ҳосил айлар шайхи нодон, Шароби соғари ирфондин айру. Ёлиқтилар жаҳон аҳли, ва лекин, Дами Мунис эмас афғондин айру. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/К%D0%B5rakmas_жон_манга_жонондвн_айру.... Downloaded from uzbekai.com.