Кимниким дўст дедум, душмани жон топдим они... Шермуҳаммад Мунис Кимниким дўст дедум, душмани жон топдим они, Неки андин тиладим суд, зиён топдим они. Ёр меҳрин тилаб, ағёр жафосин кўрдум, Майки гулгун талаб эттим, қаро қон топдим они. Ғунчайи хотирим очмоқға насиме тиладим, Гоҳ ўтлиғ елу гоҳ боди хазон топдим они. Некхоҳим деганим барча бор эркан бадхоҳ, Ониким англар эдим яхши, ёмон топдим они. Ишқ андуҳи ниҳон қолмоқи имкон эрмас, Менки ёшурмоқ ишим эрди, аён топдим они. Вақтдур, дилбариға топса нишоне Мунис Ким, ғами ишқ аро беному нишон топдим они. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кимниким_до%E2%80%99st_дедум%2C_душмани_жон_топдим_они.... Downloaded from uzbekai.com.