Кўнглума бир гул ғамидин сончлибдур хорлар... Шермуҳаммад Мунис Кўнглума бир гул ғамидин сончлибдур хорлар, Оҳким, ҳар хоридин жонимдадур озорлар. Айламиш кўнлумни мажнун жилвайи лайливаши Ким, асири ғамзасидурлар парирухсорлар. Турфа айёреки, дин нақдин олурда турраси, Ўрганурлар андин ўғрилиқ ишин таррорлар. Гардиши чашмидадур кайфияти даври қадаҳ, Мен билибдурманки, билмаслар ани ҳушёрлар. Мунисо, ағёр гар ҳамсуҳбат ўлса ёр ила, Бўлма маҳзун, ҳамдами гул бўлғусидур хорлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%99ngluma_бир_гул_г%E2%80%99amidin_сончлибдур_хорлар.... Downloaded from uzbekai.com.