Ошно Шермуҳаммад Мунис Давлатинг боридадурлар барча олам ошно, Қайтгач давлат, жаҳонда топилур кам ошно. Ўйла бекаслик мени маҳзунға топмиш дастким, Бир киши йўқдур манго жуз кулфат-у ғам ошно. Баски, даврон хоҳиши бегоналиғ солмоқдурур, Бир-бирига бўла олмас икки ҳамдам ошно. Кимки бўлди ошно, бот айлади бегоналиғ, Топмадим бу давр аро бир аҳди маҳкам ошно. Гар вафо бўлса, бирида бўлғай эрди, кўрмадим, Бўлдилар ҳар нечаким авлоди одам ошно. Ҳажр ранжидин ўларга етмишамким, кўрсалар Ҳолима тутғай азо бегона, мотам ошно. Ишқ аро ул нав эрур ваҳшат мени мажнунғаким, Ўзгани демай, бўла олмас кўнгул ҳам ошно. Дард чекмак, ашк тўкмак ишқ элига хосдур, Ҳар кўнгулга дард, ҳар кўзга эмас нам ошно. Мунисо, даврон ғами бегона бўлса, тонг эмас Ким, сенга бўлмиш бийик донишвар Акрам ошно. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ошно. Downloaded from uzbekai.com.