Қайси гулнинг мен киби бир андалиби зори бор... Шермуҳаммад Мунис Қайси гулнинг мен киби бир андалиби зори бор? Қайси булбулнинг сенингден бир гули бехори бор? Қайси раъно сарвқадға қумрие бор мен киби? Қайси қумрини қадингдек сарви хушрафтори бор? Қайси лайливаш пари мажнуни бор мен телбадек? Қайси мажнуннинг менингдек бир парирухсори бор? Қайси ёр оллида мендек ошиқи жонбоз эрур? Қайси ошиқнинг сенингдек нозанин дилдори бор? Қайси бир айёрнинг бор мен киби саргаштаси? Қайси бир саргаштанинг сендек бути айёри бор? Қайси шоҳнинг Муниси маҳзун киби бордур қули? Қайси гулнинг сен киби шоҳи фалакмиқдори бор? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қайси_гулнинг_мен_киби_бир_андалиби_зори_бор.... Downloaded from uzbekai.com.