Қилурлар бир-бирининг суҳбатин гарчи ҳавас аҳбоб... Шермуҳаммад Мунис Қилурлар бир-бирининг суҳбатин гарчи ҳавас аҳбоб, Эмаслар лек даврон гардишидин дастрас аҳбоб. Фалак мундоғки душманкомлиғ зоҳир қилур ҳар дам, Эмаслар ҳеч фориғ ғам чекардин бир нафас аҳбоб. Муҳаббат расмидин огоҳ этиб, миннат тутуб бергил, Агар жон нақдини сендин қилурлар мултамас аҳбоб. Замона аҳлининг манзуридур чун моли жамъият, Қачон топғай менингдек бир ғариб бе ҳечкас аҳбоб. Эрурмен ўйла бекаским, борурға боғласам маҳмил, Топилмас айламакка нола андоқким жарас, аҳбоб. Тутай кимдин умиди марҳаматким, ёқғали жоним – Урарлар оташ аъдову солурлар хору хас аҳбоб. Десанг, аъдо шикасти давлатимға топмасунлар даст, Йиғ атрофингға, эй шоҳ, адл бирла пешу пас аҳбоб. Шакар янглиғ жаҳон аҳлиға ширинкомлиқ еткур, Ҳужум этсун десанг устингда андоқким магас аҳбоб. Эрур бир гул ҳавоси билра Мунис кўнгли болафшон, Нечук сақларлар айлаб они маҳбуси қафас аҳбоб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қилурлар_бир-бирининг_суҳбатин_гарчи_ҳавас_аҳбоб.... Downloaded from uzbekai.com.