Табассумда кўруб рангин лабингни ногиҳон ғунча... Шермуҳаммад Мунис Табассумда кўруб рангин лабингни ногиҳон ғунча, Қилиб дилтанглик зоҳир, ичидин бўлди қон ғунча. Сабо таҳрикидин, йўқ, балки оғзинг шармидин бошин Қуйи солмоққа мойил бўлғусидур ҳар замон ғунча. Очиқ чеҳрангни то кўрди дема, эй, гул очилмишдур, Хижолат ғоятидин айламиш кулгу аён ғунча. Кўнгул тор оғзинга бир ҳандада олдурдим, эй гулрух, Киши кўрганму эркан бу сифат бир дилситон ғунча? Омонлик истасанг бу боғ аро, хомуш бўл доим Ки, офатдин омондур сиррин айтар то ниҳон ғунча. Сенинг оғзинг хаёлидин қилур кўнглум қуши нола, Эрур боис чу булбул қилса фарёду фиғон ғунча. Кўнгул жамъияти топса халал эрмас, таажжубким, Эмас бу боғ аро ошуфта бўлмоқдин омон ғунча. Недур бу размгоҳ ичра бошингга истамаклик худ Ки, эл хайли ўқиға бордур аввалроқ нишон ғунча. Шитобон бўлма, рифъат қулласиға то кун эрмассен, Камин айлаб ётибдур йўлда шери осмон, ғунча. Фиғонким, барча бу гулшан видоидин эмас эмин Ки, гаҳ гул узмак этмиш даъб, гоҳи, боғбон ғунча. Анинг руҳсору лаъли ўйла рангиндурки, эй Мунис, Агар кўрса, бўлур афсурда гул ҳам нотавон ғунча. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Табассумда_ко%E2%80%99rub_рангин_лабингни_ногиҳон_г%E2%80%99uncha.... Downloaded from uzbekai.com.