Узорингда нуре аёндур, аён... Шермуҳаммад Мунис Узорингда нуре аёндур, аён Ки, андин куну ой нишондур, нишон. Бало ўқларин отғали жонима, Ики эгма қошинг камондур, камон. Рақибингдин ўлмас аён яхшилик, Ки, қавли-ю феъли ёмондур, ёмон. Ҳаётимға зикри лабингдур сабаб, Йўқ эрса, тириклик гумондур, гумон. Манга суд эрур суди ишқинг ғами, Анинг ҳарна ғайри зиёндур, зиён. Эрурсан гаҳи кўз, гаҳи жон аро, Сенга бу ики ер макондур, макон. Нечук эл эрур оҳи сардим менинг, Жаҳон боғI андин хазондур, хазон. Жигар бирла кўнглум қилиб қон ғаминг, Ики кўз йўлидин равондур, равон. Улус келса мендин фиғонга, нетонг, Ишим кеча-кундуз фиғондур, фиғон. Нетонг чиқмаса Мунис ул кўйдин, Ки, ул анда ғамдин омондур, омон. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Узорингда_нуре_аёндур%2C_аён.... Downloaded from uzbekai.com.