Ваҳки, ул золим мени мазлумга қотил ҳануз... Шермуҳаммад Мунис Ваҳки, ул золим мени мазлумга қотил ҳануз, Ya’ни ағёримға юз минг меҳр ила мойил ҳануз. Ёшурун сирримни демай, халқ англаб, войким, Айтиб англатмоқ била ҳолимни ул ғофил ҳануз. Ваҳ, нечук баҳр эрди ҳижронким, миниб ғам заврақин, Ҳар неча қат’ айларам, мавжуд эмас соҳил ҳануз. Кўзу кўнглумдин балоға қолдим, оре, кимсага Суд еткурган эмас аҳбоби ноқобил ҳануз. Нафйи илми ишқ этиб, қилмоқ недур исботи вавқ, Келмамиш, зоҳид, жаҳонға сен киби жоҳил ҳануз. Мунисо, ҳушинг бор эрса, даҳри дун таркини тут Ким, онинг бўлғон эмастур мойили оқил ҳануз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ваҳки%2C_ул_золим_мени_мазлумга_қотил_ҳануз.... Downloaded from uzbekai.com.