Этдим Адам саҳросида йўқ оғзининг фикри билан... Шоиқ Этдим Адам саҳросида йўқ оғзининг фикри билан, Ўзлук йўлин топгум магар гарди хати хизри билан. Кўйида жон бермак манга мушкул эмасдир, негаким, Ҳайвон суйи хосиятин топдим лаби зикри билан. Руҳим қушининг қуввати тан ичра лаъли шарбати, Тўти начунким асрағай жон шаккари мисри билан. Не чарху не шамсу қамар бўлғай кўзумға жилвагар, Олам ўти гулдур манго, ўтлуғ юзи меҳри билан. Ваҳким, бути Лайли насаб, Мажнундирман бир қараб, Сеҳр айлаюр юз минг хирад, жоду кўзи сеҳру билан. Назмим суханварлар аро курсиға ўлтурса нетонг, Сўз пояси бўлди буюк Маъсумхон шеъри билан. Турки такаллум афсаҳи чун Мир Али шогирдисен, Мир айлаб анга иқтидо, дам урмағил ғайри билан. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Этдим_Адам_саҳросида_ё%E2%80%98q_ог%E2%80%98zining_фикри_билан.... Downloaded from uzbekai.com.