Эй, жамолинг шавқидин кўк узра саргардон қуёш... Шоиқ Эй, жамолинг шавқидин кўк узра саргардон қуёш, Эл куяр, меҳринг ҳадисин телба кўнглум қилса фош. Лавҳи кўнглумға қазо суратгари чеккан қалам, Ул бути Чин суратидин зоҳир ўлди интиқом. Зулфи савдоси кўнгул мулкида пинҳон бўлмаса, Дуди оҳим бўлди невчун тун саводиға тутош. Ҳажр шомида ҳаётим нақдиға олғай эдим, Бир нафас субҳи висолингдин муяссар бўлса кош. Тийғи мужгонинг ила қилсанг жаҳон аҳлин қатл, На ажабдур сенда бордур бу сифатлик кўзу қош. Эйким, истарсан вафо савдосини тарк айламак, Барча лақти ҳабгардин айла асбоби маош. Таб’ кўзгусин кудурат зангидин соф истасанг, Қайғу савҳони ила кўнглунгни қил ҳардам харош. Таън этманглар манинг расволиғимға, дўстлар, Қим яротибдур мени аднойи аҳли шаҳри Шош. Ҳажр жомида висол уммиди Шоиқ не ажаб, Оҳинг авжи етти гардун жайбидин гар чекса бош. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй%2C_жамолинг_шавқидин_ко%E2%80%98k_узра_саргардон_қуёш.... Downloaded from uzbekai.com.