Эй, хуш ул умреки, ўтса бир неча шайдо билан... Сўфи Оллоёр Эй, хуш ул умреки, ўтса бир неча шайдо билан, Танлари халқ ичра бўлса, диллари мавло билан. Бағри бийрон, кўзлари гирён ёронларни қўюб, Ҳайф ўшал умреки, ўтса бизнидек расво билан. Жон фидойи ул биродарким, бу дунё мулкидин Кўрмаса бир пул юзини, ўтса истиғно билан. Аждаҳо бирлан тўқуш қилғон кишини эр деманг, Эр ўшал эрдурки, турса бандалик тамғо билан. Токи, Оллоёр, истарсан тириклик иззатин, Қоч ўшал тандинки, фикри бўлмаса тангло билан. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй%2C_хуш_ул_умреки%2C_о%E2%80%99tsa_бир_неча_шайдо_билан.... Downloaded from uzbekai.com.