Ҳожатим улдур, худоё, по ишим бош айласанг... Сўфи Оллоёр Ҳожатим улдур, худоё, по ишим бош айласанг, Мунда тавфиқ, онда имонимни йўлдош айласанг. Илкима берсанг асойи ҳиммат, оғзима сано, Кўнглума ишқ оташин солсанг, кўзум ёш айласанг. Бор умидим: гарди исёнимни ювғай оби афв, V-арна йўқдур чораси қора тош айласанг. Чеҳраи журмимни ёпғил пардаи исмат билан, Онда мушкулдур гуноҳим халқ аро фош айласанг. Гарчи Оллоёр эрур ноқобилу номустақим, Лутф этиб бир муршиди комилға йўлдош айласанг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳожатим_улдур%2C_худоё%2C_по_ишим_бош_айласанг.... Downloaded from uzbekai.com.