Сабот ул-ожизин Сўфи Оллоёр «Сано лил холиқи ғаброву афлок», Яратди қатраедин гавҳари пок. Самовот уйини тутди муаллақ, Жаҳона ҳукмини кўрсатди мутлақ. Қилиб ғабро мадорин зиммаи ҳут, Бани Одамға андин қисм этар қут. Падид этди жаҳон ичра фавосил, Қилур ҳар фасл турлук нашъа ҳосил. Ажаб сунъу, ажаб аҳкоми тақдир, Қилур бир қурсдин олам кўзин сер. Ирода қилса ул Ҳайю тавоно, Қилур бир лаҳзада билмасни доно. Сафий туфроғин этгач, жон ила жисм, Нечук ки айлади донойи ҳар исм. Халос этса бировни Раббуд —афлок, Қолур тоғ остида, андин чиқар пок. Нечукки тутди тўфон дашту тоғи, Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи. Халиллулоҳ учун ёндирдилар нор, Қадам қўймай ўшал ўт бўлди гулзор. Ғазаб ел одиларни қилди нобуд, Эди ул ел насийми тобеи Ҳуд. Балиқ қорнида бир соҳиб каромат, Чила ўлтирди —ю, чиқти саломат. Агар амр этса кимни Фориқул —фарқ, Келур бир лаҳзада ғарб устидин шарқ. Нечукким дўстини Султони кавнайн, Этурди соатеда қоба қавсайн. Агар ҳар кимга берса иззу имдод, Келур хизматга жинну одамизод. Сулаймонким эгурди инсу жиндин, Анинг фармони эрди бир нигиндин. Ғараз қудрат намолиғ айлади фош, Ва гар на қадри эрди бир дирам тош. Калим илгидаги қутлуғ асое, Гаҳе кўфрук эди, гаҳ аждаҳое. Ғараз қудратнамолиғ эрди, эй дўст, Ва гар на эрди бир қад чўби бепўст. Агар амр айласа, кавнайн барпой, Бўлур бир пистанинг пўчоғина жой. Дедилар, ҳазрати Руҳул — аминни, Қанот ёзса, тутар рўйи заминни. Анингдек Жаброиле сидра парвоз, Muhammad енгида айтур эди роз. Агар қилса бировнинг ҳақлиғин фош, Шаҳодат бергуси гаҳворада ёш. Азиз этса қаю қулни ўшал шоҳ, Агар чоҳ остида қолса топар жоҳ. Сулаймон хизматида қилди парвоз, Ҳисобин билмаган шохину шахбоз. Вале бир муштипар ҳудҳуд эди пайк, Деди султониға: «Орию лаббайк». Мадад қилса Худое оламорой, Ҳабиб этса ишорат, айрилур ой. Кишининг рўзисин гар қилмаса кам, Этар ҳар ерда меҳнат қилмаса ҳам. Калимин чеҳрасин қилмас учун зард, Чиқорди лаҳзада Нил остидин гард. Нечукким ҳазрати Солиҳ учун фош, Болалиғ тева туғди ҳукмидин тош. Юборди рўзе Маряма малакдин, Масийҳа моида тушди фалакдин. Азалда ҳар кишини айласа саъд, Халил ўғлидек этса содиқул—ваъд. Агар забҳ этсалар, қайтармағай қош, Кўрунмас бош анинг олдида бир мош. Кима берса жаҳолат хамридин жом, Беҳишт олдиға келса, босмағай гом. Этар раҳмат суви кўк кавкабина, Этушмас қатрае гумроҳ лабина. Кўрунг Бу Толиб ила Бу Лаҳабни, Улуғ дарё лабинда хушк лабни. Агарчи ўт била сувда бўлур фарқ, Чиқорди сув маконидин нечук барқ? Агар чандики шам’ ўтдин бўлур жам’, Қаро сувдин қилур кўз нуридек шам’. Қаю бир қудратин қилмоқ керак йод, Эрур қосир уқули одамизод. ҲАЗРАТ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СИФАТЛАРИНИНГ БАЁНИ Дуруди беадад ҳодийи динға, Расули «раҳматан лилоламин»ға. Худонинг дўсти мухторул—қурайши, Мудом уммат учун талх эрди айши. Эмас мавжуд анингдек гавҳари пок, Далил улдурки кийди тожи «лавлок». Ўшал шоҳаншаҳиким шамъи диндур, Анинг парвонаси Руҳул—Аминдур. Деди Маъбуд анинг отин «Muhammad» Мақоматиға ҳаргиз етмади ҳад. Тушурмай ер юзига соясини, Этурди Арш уйига поясини. Қадам босқон манозил эрди пур атр, Саҳобул—абяз эрди бошида чатр. Жамоли неъмати матлуби кавнайн, Камолидин муяссар «қоба қавсайн». Шарофат мундин ўтмас — суннату фарз Юруса то хуружи Доббатул —арз. Ҳама диндин бўлубдур дини боло, Гувоҳи hazraty Вожиб Таоло. Анинг авсофини йўқ интиҳоси, Нағу, етмас деса васфин Худоси. Худонинг раҳмати бўлсун дамодам Анинг авлодиға, ашобиға ҳам. KITOB ТАЪЛИФИНИНГ САБАБИ БАЁНИ Ёзилди форсий тил бирла мактуб, Ақийдоту фуру’ қурби маҳбуб. Аниким кўрдилар туркий ёронлар, Дедилар: «Гар дуо қилса эранлар. Битилса турки тил бирла ақийда, Кўнгуллар бўлса андин орамийда». Тамаллуқ қилдилар чун бир неча ёр, Қалам тортай, Худо бўлсун мададкор. Ва лекин айлайин сўзларни ижмол, Манга йўқтур муфассал қилғали ҳол. Мане бечора, чунки омидурман, Гирифтори маломат домидурман. Эрурман бандаларнинг сарнигуни, Тўлай ёру биродарлар забуни. Агар чандики бўлсам мағзи йўқ пўст, Ишорат қилдилар, чун бир неча дўст. Аларнинг сўзларин бузмай мане зор, Савод эттим неча манзума ночор. Ақийда сўзларини қилдим исбот, Анга қўйдим «Саботул—ожизин» от. Ўзимдек хасталар бўлғайму деб шод, Насойиҳдин ҳам андак айладим йод. Насиҳат тингламас дил сахти маҳжуб, Кўкармас тоша ёмғур ёғса ҳам кўш ALLOH ТАОЛОНИ ТАНИМОҚ БАЁНИ Недур қуллуқ ани муштоқи бўлмоқ, Ўзидин фони Ҳақға боқи бўлмоқ. Тонимоқ Тангрини тонмоқ ҳаводин, Кейин турмоқ фиоли нораводин. Бўйинсунмоқ, югурмоқ «қил!» демишда, Қазоға рози бўлмоқ барча ишда. Умид этмак ўшал қудратли Шоҳдин, Ёнардин хавф этиб, ёнмоқ гуноҳдин. Яқин билмак, жамоат эътиқодин, Кейин солмоқ мухолиф ижтиҳодин. Ақийда билматан шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдур. Уёлма маърифатни ўрганурдин, Танур жойинг бўлур, қолсанг танурдин. Уёлмасдур талаб амрини олғон, Қолур яхши уй олғандин уялғон. ALLOH ТАОЛОНИНГ БИРЛИГИ БАЁНИ Худовандики бирдур бешаку райб, Раво эрмас анга ўртоқ ила айб. Анинг фармонидин ҳеч ким қутулмас, Тавонодур ҳамиша, ўзга бўлмас. Эрур ул барча оламнинг Худоси, Анинг йўқ ибтидоси, интиҳоси. Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони, Анга қилғон эмас сабқат замони. Ўзи бешубҳадир ҳам бенамуна, Раво эрмас анга чуну чигуна. Кўнгилга кечса, кўзга тушса ҳар шай, Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳай. Удур ҳоким ки ҳукмин ўзга этмас, Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас. Фаришталар, набилар етмадилар, Бўйинсундилару фикр этмадилар. Вале фикр эт, Худонинг қудратиға, Ажойиб ишлариға, санъатиға. ALLOH ТАОЛОНИНГ СИФАТЛАРИ БАЁНИ Субутидур анинг саккиз сифоти Сифат зоти эмас, на ғайри зоти. Ҳаёту, илму, қудрат ҳам басар, сам’, Иродаву, калом, таквиндур, эй шам’. Ҳаёт улким тирикдур, ўзга бўлмас, Ўлар ҳар зи нафс, ҳаргиз Ул ўлмас. Ўзини зотидин ҳайдур ўшал шаҳ, Ва лекин жисм ила жондин муназзаҳ. Керакмасдур Худоға ҳеч қаю шай, Ғанидур барча оламдин ўшал Ҳай. Эмас муҳтож ҳеч ишга Ҳақ Таоло, Юбормағил кўнгилни шайбу боло. Агар мунда юборурсан кўнгилни, Солур шайтон кўнгилга ўзга йўлни. Сифотининг биридур илм, ёро, Эрур донойи ғайбу ошкоро. Халойиқдин кичикдур ё улуғдур, Бўлибдур ҳар на иш ё бўлғулуғдур. Турушдур ё юрушдур хайру шардин, На ким, тегса анга нафъу зарардин. Кўнгилга кечса қайси ҳоли пеша, Эмас пўшида илмидин ҳамиша. Билур ҳар кимда бўлса маърифатдин, Бири қудрат эрур саккиз сифатдин. Нафслик ё нафссиз, буду нобуд, Не ким икки жаҳонда бўлса мавжуд. Зарардур, нафъдур ё хайр, шардур, Яқин билгил, қазо бирла қадардур. Халойиқнинг жамиъи феълу қавли Эмас бир зарра бетақдири Мавли. Ирода айлагач, Халлоқи олам Ҳар ишни «бўл!» деди, бўлди ўшал дам. На этса эрки бору, қудрати бор, «Қўли бирла яратди» дема зинҳор. Тилингни сақла мундоғ қавли баддин, Худовандим муназзаҳдур жасаддин. Каломи ҳақдаким «яд» айлади йод Анинг бир васфидур, эй одамизод. Аимма билди Қуръон маънисин туз, Кўнгилни қўймағил, сан ҳар қаю юз! Басар ҳам сам’ анинг васфи било шак, Басар маъниси — кўрмак, сам’ —эшитмак. Не ким мавжуд эрур дунёву дунда, Фалакдин юқори, зери заминда. Эшитмак, кўрмаги бешубҳаву райб, Эрур бирдек ҳамиша зоҳиру ғайб. Эшитмак, кўрмагидур қудратидан, Қулоқдин, кўздин эрмас, билгил, эй тан. Қулоқ, кўз бандаға ҳожат эрур, бас Худо ҳеч қайсининг муҳтожи эрмас. Тирилсанг охиратда, эй харидор Худойим кўрсатур дўстларға дийдор. Вале кўрмакни бечуну чунон бил, Жиҳатсиз бил, мислсиз, бемакон бил. Ўшалким билдирур бешаклигини, Билур ул яхши кўрсатмаклигини. Билур ҳар одамийнинг бўлса эси, Калом эрмиш сифотининг бириси. Каломи ҳодис эрмасдур, қадим бил, Ани айғон сўзи бекому бетил. Халойиқ сўзламас бекому тилсиз, Худо муҳтож эмас, ҳеч ишга ҳаргиз. Битилса ё ўқилса, олса эл йод, Булар ҳодис эрур, эй одамизод. Худойимни каломин яхши бил боз, Сўзини зотида йўқ ҳарфу овоз. На ким махлуқида бор эрса, эй шаҳ, Худовандим эрур андин муназзаҳ. Сифотининг бирисидур ирода, Муни билган киши етган мурода. Қадалса бир тикан ё тушса бир қил, Иродасиз эмас ҳеч иш, яқин бил. Агар мўре қўяр ер устиға по, Ва гар бир заррача қум бўлса бежо. Булардин ё кичикдур ё зиёда,. Эмасдур ҳеч нимарса беирода. Сифотининг бирин таквин демишлар, Худодин халқа рўзи барча ишлар. Яратди ким нечук сизнию бизни, Тақи халқ этди бизни феълимизни. Агар чандики қўимас эркимизга, Берибдур ихтиёри жузъи бизга. Муносиб иш эрур ё номуносиб, Ани қилмоқға банда бўлди косиб. Ўшанча ихтиёри жузъидин боз, Топар банда жазо кўп қилса ё оз. На ким ризқеки бўлса шайбу боло Яратибдур ани Вожиб Таоло. Ҳаромидин ва ле ман’ этди бизни, Берибдур ихтиёри жузъимизни. Худо рози эмас исёнимизға, Ризосидур анинг эҳсонимизға. Киши рози, деса— исён қилурға, Аимма ҳукмидур кофир бўлурға. Худо зулм этмади ҳеч бандаларға, Вале туз иўлни кўрсатди аларға. Ўшал халқики туз йўлдин тоярлар, Алар ўз жонлариға зулм этарлар. Азоб этса бу олам ё у олам, Эрур бул адл, эй фарзанди одам. Нафссиз халқ эрур ё зи нафсдур, Анинг ўз мулкидур ҳеч зулм эмасдур. Агар афв айласа, ўз фазлидур ул, Будур сидқингу ихлосинг, будур йўл. Этар биз омиларга бунча билсак, Тутуб маҳкам бўиинсунсак, эгилсак. Жамоат аҳли суннат тузган эрлар Дедилар: «Турфа нозикдур бу йўллар». Улуғ йўлни қўииб ўлгунча, эй ёр, Қадам қўйма, тояр ерларға зинҳор. ИЙМОННИНГ БАЁНИ Худодин ҳар на келса, рост билдинг, Тилинг бирла яна иқрор қилдинг. Мусулмонлиғ йўлида булдир иймон, Муни билмас киши Тонгла пушаймон. Яқин билгилки, иймон бўлмағай кам, Эрур бирдек, зиёда бўлмағай ҳам. Бу сўздур аҳли суннатни тариқи, Жадал этди бу сўзда ҳар фариқи. Бўлур аммо амал зойиду нуқсон, Топар яхши амалдин ужра инсон. Амал айланг ва лекин аймоғайсиз: «Амалдин дохили жаннат бўлурмиз». Ани амрин дилу жонинг била ол, Амал қил ҳам Ўзининг фазлина сол. Насиб этса биҳишт Ўз фазлидин бил, Амалга иттико қилмай амал қил. Ғараз улким, амалга бўлма мағрур, Амал қилғил, амалга банда маъмур. Амал қилмоқдин ахди истифода Дедилар: «Нури иймондур зиёда». Ва гар на бўлмас иймон зойиду кам, Ақида булдур, эй фарзанди одам. Амалнинг нафъи ҳам иймон биландур, Қачон ёлғуз амал қилғон биландур. Наъувзу биллаҳ, иймонсиз кишини Қабул этмас Худойим ҳеч ишини. Агарчи яхшилар аъмолин этса, Тасаддуқ ер юзини молин этса. Риёзат бирла бўлса эртаю кеч Ўшалким сидқи иўқтур — қилгани ҳеч. Бўлур дўзах ани охир макони, Қутулмас ҳаргиз андин жисму жони. Агар иймон насиб этса кишиға, Берур ужра ани хўб қилмишиға. Агар чанди кабоир қилса беҳад Тамуғда қолмас иймонлиғ муаббад. Илохи, осиймиз, бечорадурмиз, Ҳавойи нафс ила оворадурмиз. Қўноқмиз бир кеча дунёйи ҳеча, На ишлар кечадур биздин бу кеча?! Бу тунда тут бутун иймонимизни, Сабоҳ қутқор тутундин жонимизни. Кўнгил сандуқина бир бебадал дур Ўзинг рост айлагил, ё Кошифаз — Зур. Ўшал дур қасдина шайтони бадбахт Тушубдур кўп ҳавохоҳи билан сахт. Агар бўлсанг мани ҳолимга ҳомий, Тўзар кулдек адувларни тамоми. Агар Сен сақласанг раҳмат йўлидин, Адув қул келса, на келгай қўлидин. Яна иймонда айди аҳли таҳқиқ: «Худодиндур ҳидоят бирла тавфиқ». Худонинг феъли ул махлуқ эмасдур, Киши ҳаргиз ани махлуқ демасдур. Дедилар маърифат бирла ул иқрор Ўшалким бандасини феълида бор. Нечукким бандани халқ этти Мавли, Тақи махлуқ эрур феъли ва қавли. Эрур бир маънида иймону ислом, Буни билса керак, ҳар хосу ҳар ом. Аимма қавлини берк ушла зинҳор, Жадални нафъи йўқ бўлса, на даркор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сабот_ул-ожизин. Downloaded from uzbekai.com.