Тешти кўксум, эзди бағрим доғи ҳижроним мани... Сўфи Оллоёр Тешти кўксум, эзди бағрим доғи ҳижроним мани, Бу оламда мунча ғамда чиқмаган жоним мани. Дилда сабрим, юзда шармим, бошда ҳушим қолмади, Кўзда ёшим, рангда қоним, танда дармоним мани. Дардга тўлсам, ғамда сўлсам, телба бўлсам ишқида, Ҳасратида мундоғ ўлсам, йўқдур армоним мани. Ҳолатим бад, ҳасратим беҳад, фиғоним беъадад, Қил мадад мандек йиқилғон қулга султоним мани. Ғуссаи дил, қиссаи мушкулға қолдим ою йил, Обу гил ичра хижил қолғон тану жоним мани. Айтур Оллоёр йиғлаб зори ҳаф лайлу наҳор, Тийри ишқи ёр тўкса кошки қоним мани. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тешти_ко%E2%80%99ksum%2C_эзди_баг%E2%80%99rim_дог%E2%80%99и_ҳижроним_мани.... Downloaded from uzbekai.com.