Бу оламда кишиким пок қалбу соф ботиндур... Табибий Аҳмад Бу оламда кишиким пок қалбу соф ботиндур, Ҳамиша фақр кунжида қаноат бирла сокиндур. Бировким бўлмаса кўнглида они бешу кам фикри, Ташовиши ҳаводис ваҳмидин албатта эминдур. Қочарсан таънадин гар ихтилот этсанг халойиқға, Ки олам халқи яксар бир-бири ҳаққида тоиндур. Нетонг гар кўрмаса роҳат юзини даҳр аро улким, Ўзига пеша айлаб кизб атворини хойиндур. Агар одам эсанг оғритма одам кўнглини зинҳор, Ки аҳли маърифат наздида каъба қалби мўминдур. Илоҳий, гар Табибий ҳамроҳини қилмасанг тавфиқ, Анга азм айламоқ роҳи фано сори на мумкиндур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бу_оламда_кишиким_пок_қалбу_соф_ботиндур.... Downloaded from uzbekai.com.