Фалак золики андоқ бордурур бир турпа айёра... Табибий Аҳмад Фалак золики андоқ бордурур бир турпа айёра, Ки ҳарким жуфт анга бўлса қилур албатта аввора. Демай яхши-ёмон токим gadou шаҳ, чекарда тиғ, Бу янглиғ кўрмади ҳеч кимса жаллоди ситамкора. Нечук уммид этарсан меҳрибонлиғ расмин андоқким, Назар шаклига қилсанг холидур оқу, юзи қора. Риёзат бирла еткур нафсинга, ориф эсанг, таъдиб, Ки ҳаргиз маърифатга бошламас йўл нафси аммора. Халойиқ кўнглига аччиғ сўзунг нишин етурмаким, Қабули марҳам этмас ҳеч бир важҳ ила бу ёра. Топилғай бу сифат гулким қилур кўнглунг писанд этмас, Очиб ибрат кўзин қилсанг жаҳон боғига наззора. Аруси даҳр макридин, Табибий, эҳтиёт этким, Санинг(дек) нечани қайд ичра чекти ушбу маккора. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фалак_золики_андоқ_бордурур_бир_турпа_айёра.... Downloaded from uzbekai.com.