Гар ул ойнинг базми васлида бўлур ағёр жам... Табибий Аҳмад Гар ул ойнинг базми васлида бўлур ағёр жам’, Рашкдин бўлғуси жонимда ғаму озор жам’. Эмдида жам’ айлайин хотир, нечукким айламиш Ишвау, нозу, adou, ғанжу, шева ёр жам’. Бир кеча, эй шўх, келким мақдаминг осориға. Айламишдур дидаи гирён дури шаҳвор жам’. Йиғнамиш боғингни кўнглум ул siFat шавқ ила ким. Ҳирс аҳли айлагайлар дирҳаму динор жам’. Бордурур юз фитна чун шарру фасоди боиси, Дилда кина қилмағил, оқил эсанг, зинҳор жам’. Фазл жам’ эт лекин эл озоридин ғам емаким, Тош егай бошға яғоч чун айлади асмор жам’. Ҳар бири масъуд бир фарзанди дилбандинг эрур, Эй Табибий, айлагил жон борича ашъор жам’. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гар_ул_ойнинг_базми_васлида_бо%E2%80%98lur_аг%E2%80%98yor_жам.... Downloaded from uzbekai.com.