Муждаким келди туман назҳат била фасли баҳор... Табибий Аҳмад Муждаким келди туман назҳат била фасли баҳор, Жаннат осо ер юзининг файзин этти бешумор. Хулддек бўлди сафода ҳар гулистони чаман, Очилиб гуллар тароватлар била лайлу наҳор. Боғ саҳни ичра бўлғоч жилва оро сарвлар, Қумрилар жону дилидин олди орому қарор. Ҳар гули хушранг, бир маҳбуб янглиғ жилвасоз, Булбул анвои ишини қилғоли фарёду зор. Ҳар шажар бошида яфроғлар зумуррадгун ўлуб, Кўрган одамлар кўзини қилди равшан ҳар не бор. Боғ атрофиға неча наҳрлар жадвал бўлуб, Жори ўлмиш анда доим оби софи хушгувор. Ҳавзларға борҳо лабрез ўлуб ширин зулол, Ичкан одам кўнглига еткурди тафриҳу мадор. Жўйлар атрофиға сабза била райҳон тутуб, Дилкушо келмиш дурур андоқки хатти лаъли бор. Ҳар дарахт узра намоён ўлди ширин минг самар, Ким анинг ҳар бирисида минг азубат ошқор. Бу жиҳатдин нозанинлар сайри гулзор этдилар, Олгали ушшоқдин бил-кул инону ихтиёр. Шўхлар ноз ила сайр этгач чаман шоҳидлари, Бош эгиб, таъзим айлаб бўлдилар фармон гузор. Гулшан ичра ҳар тараф эсти насими жон физо, Жисмларға тоза жон бермамни қилмоқға шиор. Алғараз бўлмиш аён бу лаҳза аҳли даҳрға, Оқил эрсанг, фикр қилсанг қудрати парвардигор. Айш этарга ушбу мавсумни ғанимат англабон, Сен дағи кел мен била тузмакка ишрат, эй нигор. Эй Табибий, хисрови одил дуосин вирд қил, То баҳор осо топиб хуррамлиғ ўлғунг комгор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Муждаким_келди_туман_назҳат_била_фасли_баҳор.... Downloaded from uzbekai.com.