Не хушдур фасли гул боғ ичра бир зебо санам бўлса... Табибий Аҳмад Не хушдур фасли гул боғ ичра бир зебо санам бўлса, Анинг ёнида нўш айларга гулгун жоми жам бўлса. Тутуб гулчеҳра соқийлар бу базм ичра паё-пай жом, Алардин ҳам нишоти айш ҳосил дамбадам бўлса. Ўқуб яхши ғазаллар неча хуш овоз ҳофизлар, Муғанний ҳам бу суҳбат ичра машғули нағам бўлса. Париваш дилраболардин олиб бирдам канору бўс, Аларнинг ҳам иши ушшоқ хайлиға карам бўлса. Гаҳи бўйнига солиб қўл, гаҳи лаълин қилиб бўса, Анингдек лутфидин ишқ аҳлига рафъи алам бўлса. Муяссар бўлса туз суҳбат бу нав’ аҳбоб ила доим, Ки мундоқ базм маҳв айлар кўнгул ичра не ғам бўлса. Агарчи мажлис ичра ҳам ўтурсам ёр ила, лекин Менинг мақсудум улдурким рақиби муттаҳам бўлса. Бу сўзлардин манга не суд ҳосил, эй кўнгулким, ул Бўлур ҳосил ангаким кисаси мамлу дирам бўлса. Табибий, ишқ аро ҳар кимки содиқ бўлса тонг эрмас, Бу янглиғ базмни топиб азизу муҳтарам бўлса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_хушдур_фасли_гул_бог%E2%80%98_ичра_бир_зебо_санам_бо%E2%80%98lsa.... Downloaded from uzbekai.com.