Оламга боқсанг ҳосили бошдин-аёқ, кулфат эрур... Табибий Аҳмад Оламга боқсанг ҳосили бошдин-аёқ, кулфат эрур, Бир роҳатннинг кейнида беҳадду сон меҳнат эрур. Бир ошиқиким лаҳзаи топса висоли дилбарин, Доим ҳамул бечораға, сўнгра ғами фурқат эрур. Ҳар кимсаким коми дилин гар топса ондин ҳар нафас, Онинг насиби борҳо ҳирмон била ҳасрат эрур. Йўқдур жаҳонға зътимод ушбу жиҳатдин, эй кўнгул, Ким инқилоб этмак анга даврон аро одат эрур. Ҳаргиз Табибий кўнглинга келтурма фикри бешу кам, Ким они севмас даҳр аро ҳар кимиким хушбахт эрур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оламга_боқсанг_ҳосили_бошдин-аёқ%2C_кулфат_эрур.... Downloaded from uzbekai.com.