Қўлиға базм аро олғач муғанний ногиҳон ғижжак... Табибий Аҳмад Қўлиға базм аро олғач муғанний ногиҳон ғижжак, Берур овози хуш бирла улус жисмиға жон ғижжак. Не тонг ғам кўҳини бир зарра кўзга илмаса ҳаргиз, Кишиким айламиш огушида онинг макон ғижжак. Ажаб йўқ бандаси бўлса рубобу, барботу, қонун Тузулган чоғи мутриб илгида бир хушбаён ғижжак. Магар бир мутриби озодани ишқи асиридур, Ки ҳар мажлисда сўз айлар, қилур асру фиғон ғижжак. Ажам бирла Ҳижоз аҳлини бешак айлагай нола, Тараннум қилғай «Ушшоқу», «Ироқу», «Исфаҳон» ғижжак. Бу янглиғ ноласи таъсир қилмас эрди инсонға, Фалак жавру жафосин чекмаса эрди ниҳон ғижжак. Муғанний, мунтазирдур нағмаи ғижжакка базм аҳли, Тараҳҳум айлабон соз айла эмди бир замон ғижжак. Хуш ул базмини анда тузсалар тасниф нафас ичра, Балобону, дафу, танбуру, чангу бастон ғижжак. Табибий топғусидур, дўстлар, файзи тараб беҳад Қўлиға базм аро олғач муғанний ногиҳон ғижжак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қо%E2%80%98lig%E2%80%98a_базм_аро_ольг%E2%80%98ach_муг%E2%80%98anniy_ногиҳон_г%E2%80%98ijjak.... Downloaded from uzbekai.com.