Шўхлар гарчи жаҳонда бордурур асру малиҳ... Табибий Аҳмад Шўхлар гарчи жаҳонда бордурур асру малиҳ, Барчасидин лек эрур ул дилбари гулрў малиҳ. Бошқа дилбар васли ичра шодлиғидин, эй пари, Ул париваш ишқида чеккан манга қайғу малиҳ. То тамошо қилмишам қаддин хиром эгкан чоғи, Йўқ кўзумга жилваи шамшод ила ножу малиҳ. Базм аро қайси малоҳат васфини айлайки ёр, Нағмаи мутриб малиҳу, бодаи хушбў малиҳ. Лаълиға ваҳ не сифат кавсар бўлур монандким, Оби ҳайвондек қачон бўлғусидур ҳар сув малиҳ. Чунки топмиш Лайлининг чашмига андак нисбати, Кўринур Мажнунға ушбу важҳдин оҳу малиҳ. Зоҳид истар жаннату, мен ёр куйин борҳо, Ул анга ширин эрур, лекин мангодур бу малиҳ. Тарк ишқин не сифат қилғумки, анда бордурур Ҳусни дилкаш, зулфи сунбул, нутқи хуш, кулгу малиҳ. Эй Табибий, жаҳд эт бедор ўзинг қил ҳар саҳар, Гарчи бордур кўзларингға ғафлату уйқу малиҳ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Шо%E2%80%98xlar_гарчи_жаҳонда_бордурур_асру_малиҳ.... Downloaded from uzbekai.com.