Тутмағон бўлса манга назм ичра руҳи Жомий жом... Табибий Аҳмад Тутмағон бўлса манга назм ичра руҳи Жомий жом, Не учун суръат била дегум Навоийдек калом. Ҳофизи Шероздин файзи манга етмас эса, Бас недин ашъоридин файзи манга етур мудом. Саъдийи ширин забондин топмаган бўлсам мадад, Ҳузн ила хушнудлиқни тенг нечун кўргум тамом. Кўрмасам Мирзойи Бедил илтифотин, не учун, Вақт аро сўз била назм айлагумдур интизом. Боқмас эрса ишқ ичра буки мастон шоҳ манга, Сўз майидин бўлмас эрдим бу сифат масти мудом. Руҳи қудсий кимсага ким қилмас эрса тарбият, Сўзига таъсир қайдин олгусидур субҳу шом. Гар масиҳ анфосидин фируза ҳосил қилмаса, Қай Табиб ўлгуси ҳозиқ хастага, эй некном. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тутмаг%E2%80%98on_бо%E2%80%98lsa_манга_назм_ичра_руҳи_Жомий_жом.... Downloaded from uzbekai.com.