Умринг ўткарма тамошои гулу гулшан ила... Табибий Аҳмад Умринг ўткарма тамошои гулу гулшан ила, Тут баробар ониким оқил эсанг гулхан ила, Чекибон ранжу бало борини жону тан ила, Борҳо улфат этиб соҳиби илму фан ила, Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила, Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила. Эй жаҳон ичра ўзин қилғон асири савдо, Ком мақсуд эса гар роҳати жовид санго, Халқнинг яхши, ёмониға маош эт пайдо, Нечаким кўргузуб ҳар лаҳза санго жавру жафо, Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила, Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила. Кимки аҳбобинг эса қил анга лутф ила назар, Душманингга дағи бад сўз дегали айла ҳазар, Ya’ни тил учи била кўнглини шод эт яксар, Оқибат ҳосил этар даҳр аро бу икки ҳунар, Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила, Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила. Оз эрур мингдин агар кўп эса аҳбобинг, Душманинг бир эса кўп бўлғуси панжо то минг, Бас қулоқ тут бу сўзимга тузубон одобинг, Айлаб омода маош айлагали асбобинг, Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила, Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила. Даҳр элидин санга гар етса туман меҳнатлар, Ҳар нафас тушса ғами бошинг уза кулфатлар, Ғам емаким сўнгида бўлғусидур ишратлар, Эмди пеша қилибон сабр била тоқатлар, Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила, Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила. Эй Табибий, нафасе айламайин нодонлиғ, Қил мани бекас ила эмди такаллумронлиғ, То санго сўз дегаман барча дури уммонлиғ, Ки тилар бўлсанг агар мушкилинга осонлиғ, Душман ар қилмаса оламда мадоро сен ила, Сен мадоро қилакўр жаҳд этибон душман ила. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Умринг_о%E2%80%98tkarma_тамошои_гулу_гулшан_ила.... Downloaded from uzbekai.com.